Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (160-Дарс) Намозда тик туриш фарздир

19:00 / 18.11.2021 4880 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қиём

«Қиём» сўзидан «тик туриш» англанади. Намозда тик туриш фарздир. 

Бу ҳукмнинг далиллари қуйидагича:

Аллоҳ таоло Бақара сурасида:

حَافِظُواْ عَلَى الصَّلَوَاتِ والصَّلاَةِ الْوُسْطَى وَقُومُواْ لِلّهِ قَانِتِينَ

«Ва Аллоҳ учун чин дилдан, қўрқув ила қоим бўлинг», деган (238-оят).

عَنْعِمْرَانَبْنِحُصَيْنٍرَضِي اللهُ عَنْهُقَالَكَانَتْبِيبَوَاسِيرُفَسَأَلْتُالنَّبِيَّصلى الله عليه وسلمعَنِالصَّلَاةِ،فَقَالَ: «صَلِّقَائِمًا،فَإِنْلَمْتَسْتَطِعْفَقَاعِدًا،فَإِنْلَمْتَسْتَطِعْفَعَلَىجَنْبٍ». رَوَاهُالْخَمْسَةُإِلَّامُسْلِمًا

 

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Менинг бавосирим бор эди. Шу боис Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан намоз ўқиш ҳақида сўрадим. Шунда у зот:

«Тик туриб ўқи. Агар қодир бўлмасанг, ўтириб, (бунга ҳам) қодир бўлмасанг, ёнбошлаб», дедилар».

Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо тик туриб намоз ўқиганлар.

Албатта, намоздаги қиём унга қодир бўлганларга фарз. Ожиз бўлганларга фарз эмас.

Нафл намозларда қиём фарз эмас.

Қиёмнинг чегараси – турган ҳолда чўзилган қўл тиззага етмаслигидир. Агар қўлни чўзганда тиззасига тегиб қолса, тик турган бўлмайди ва намознинг қиёмини бажармаган бўлади.

Қиёмнинг фарз миқдори такбири таҳрима айтиш, Фотиҳа сурасини ва зам сурани ўқиш миқдоричадир.

Олинганда намозхон йиқилиб кетадиган даражада бирор нарсага суянган бўлса, қиём бўлмайди. Узрли бўлса, майли.

Қип-яланғоч бўлиб қолган одамдан намозда қиёмнинг фарзлиги соқит бўлади.

Турли беморликлар сабабли қиёмга қодир бўлмаса ёки тик турса дарди зиёда бўладиган бўлса ҳам қиёмнинг фарзлиги соқит бўлади.

Тик турса душман кўриб қолишидан қўрққан одамдан ҳам қиёмнинг фарзлиги соқит бўлади.

Бемор одам қиёмга қодир бўлса-ю, рукуъ ва саждага қодир бўлмаса, унга қиём лозим эмас. Ўтириб, имо билан намоз ўқиса бўлаверади.

Намозни бошлаган пайтда соғ бўлган одам намоз ўқиётганида беморлик ориз бўлиб, қиёмга қодир бўлмай қолса, намозини ўтириб давом эттиради.

Ўтириб намоз ўқиётган одам соғайиб, тик туришга қодир бўлиб қолса, намозини тик туриб давом эттиради.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фиқҳий китобларимизда олдисотди масалаларига кенг ўрин берилади. Чунки бу иш асосан ризқ топишга қаратилган. Ризқнинг ҳалол бўлиши учун эса иш шариатга мувофиқ давоми...

6201 13:36 / 30.01.2020
Қудуқларнинг ҳукмлари ҳақидаги фасл . . . . .Бир қудуққа нажас тушса ёки унинг ичида ҳайвон ўлиб, шишиб кетса, ёхуд титилиб кетса, ё давоми...

5541 13:33 / 22.10.2020
биринчи мақолаАёл томонидан бўлган яқинлар араб тилида .завурраҳм, завуларҳам ndash .раҳм эгалари,, қўполроқ қилиб айтганда, .бачадон эгалари, дейилади.Бизнинг давоми...

2696 11:05 / 06.01.2020
. . . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Фотима бинти Абу Ҳубайш Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Мен истеҳоза бўламан, давоми...

4168 13:00 / 04.02.2021