Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Арафа куни | Фиқҳ дарслари (366-дарс)

19:00 / 12 февраль 306 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ فِي حَدِيثٍ مَشْهُورٍ عَنْ حَجَّةِ الْوَدَاعِ: ثُمَّ مَكَثَ قَلِيلًا، حَتَّى طَلَعَتْ الشَّمْسُ، وَأَمَرَ بِقُبَّةٍ مِنْ شَعَرٍ تُضْرَبُ لَهُ بِنَمِرَةَ، فَسَارَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَلَا تَشُكُّ قُرَيْشٌ إِلَّا أَنَّهُ وَاقِفٌ عِنْدَ الْمَشْعَرِ الْحَرَامِ، كَمَا كَانَتْ قُرَيْشٌ تَصْنَعُ فِي الْجَاهِلِيَّةِ، فَأَجَازَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حَتَّى أَتَى عَرَفَةَ، فَوَجَدَ الْقُبَّةَ قَدْ ضُرِبَتْ لَهُ بِنَمِرَةَ، فَنَزَلَ بِهَا حَتَّى إِذَا زَاغَتْ الشَّمْسُ أَمَرَ بِالْقَصْوَاءِ فَرُحِلَتْ لَهُ، فَأَتَى بَطْنَ الْوَادِي، فَخَطَبَ النَّاسَ، ثُمَّ أَذَّنَ، ثُمَّ أَقَامَ، فَصَلَّى الظُّهْرَ، ثُمَّ أَقَامَ، فَصَلَّى الْعَصْرَ، وَلَمْ يُصَلِّ بَيْنَهُمَا شَيْئًا. رَوُاهُ مُسْلِمٌ.

Жобир розияллоҳу анҳунинг Ҳажжатул вадоъ ҳақидаги машҳур ҳадисларида жумладан, қуйидагилар айтилган:

«Сўнг бир оз туриб, қуёш чиққандан кейин ўзлари учун Намирага жун капани тикишга амр қилдилар. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юриб кетдилар.

Қурайшликлар у зотнинг худди Қурайш жоҳилиятда қилганидек, Машъарул Ҳаромда вуқуф қилишларидан ҳеч шубҳа қилмас эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у ердан ўтиб кетдилар ва Арафотга етиб бордилар.

Ул зот Намирада ўзлари учун капа қурилганини  кўрдилар ва унга тушдилар. Ниҳоят, қуёш оққан чоғида амр қилдилар, Қасво у зот учун эгарланди. Бас, водийнинг ўртасига бордилар ва одамларга хутба қилдилар.

Сўнгра азон ва иқома айттириб, пешинни ўқидилар. Кейин яна иқома айттириб, асрни ўқидилар. Иккисининг орасида ҳеч нарса ўқимадилар».

Муслим ривоят қилган.

Кейин суннат ғуслни қилиб, мавқифга боради.

Имом, яъни ҳаж амири Жабалур-Раҳмат тоғидаги катта қора харсанг тошлар олдига бориб, қиблага қараб туриб дуо қилади.

Арафот кунининг заволидан бошлаб, то ҳайит кунининг тонгигача маълум вақт турса, кифоя қилади. Агар ухлаган, ҳушидан кетган, унинг номидан рафиқи ният қилган ёки Арафотлигини билмаган бўлса ҳам.

عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ فِي حَدِيثٍ مَشْهُورٍ عَنْ حِجَّةِ الْوَدَاعِ: ثُمَّ رَكِبَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، حَتَّى أَتَى الْمَوْقِفَ، فَجَعَلَ بَطْنَ نَاقَتِهِ الْقَصْوَاءِ إِلَى الصَّخَرَاتِ، وَجَعَلَ حَبْلَ الْمُشَاةِ بَيْنَ يَدَيْهِ، وَاسْتَقْبَلَ الْقِبْلَةَ، فَلَمْ يَزَلْ وَاقِفًا حَتَّى غَرَبَتِ الشَّمْسُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Ҳазрати Жобир розияллоҳу анҳунинг Ҳажжатул вадоъ ҳақидаги машҳур ҳадисларида жумладан, қуйидагилар айтилган:

«Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (улов) миниб, мавқифга бордилар. Туялари Қасвонинг қорнини тошларга, пиёдалар оқимининг қаршисида қилдилар. Ул зот қиблага қараб турдилар. Шу туришларида қуёш ботгунча турдилар».

Муслим ривоят қилган.

عَنْ عُرْوَةَ بْنِ مُضَرِّسِ الطَّائِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: أَتَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِالْمُزْدَلِفَةِ حِينَ خَرَجَ إِلَى الصَّلَاةِ، فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنِّي جِئْتُ مِنْ جَبَلَيْ طَيِّئٍ، أَكْلَلْتُ رَاحِلَتِي، وَأَتْعَبْتُ نَفْسِي، وَاللهِ مَا تَرَكْتُ مِنْ حَبْلٍ إِلَّا وَقَفْتُ عَلَيْهِ، فَهَلْ لِي مِنْ حَجٍّ؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ شَهِدَ صَلَاتَنَا هَذِهِ، وَوَقَفَ مَعَنَا حَتَّى نَدْفَعَ وَقَدْ وَقَفَ بِعَرَفَةَ قَبْلَ ذَلِكَ لَيْلًا أَوْ نَهَارًا، فَقَدْ أَتَمَّ حَجَّهُ، وَقَضَى تَفَثَهُ». رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ وَقَالَ التِّرْمِذِيُّ: هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ.

Урва ибн Музаррис ат-Тоий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муздалифада намозга чиққанларида ҳузурларига келдим ва:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Тойнинг икки тоғидан келдим. Уловимни толдирдим, ўзимни чарчатдим. Аллоҳга қасамки, бирорта ҳам қумтепани қўймай, устида турдим. Менинг ҳажим ҳаж бўладими?» дедим.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким биз билан ушбу намозимизга етишган, тушганимизгача биз билан бирга вуқуф қилган бўлса ва ундан олдин тундами, кундузими, Арафотда турган бўлса, батаҳқиқ, ҳажини тугал ва фарзини адо қилибди», дедилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилишган. Термизий: «Бу ҳадис ҳасан саҳиҳдир», деган.

Жумҳури уламолар: «Арафа кунининг заволидан то ҳайит кунининг фажри содиғигача бирор он Арафотда турган одамнинг ҳажи ҳаж бўлади. Бўлмаса, йўқ», дейдилар.

«Кифоя» китобининг иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абу Ҳумайд асСоъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини давоми...

4445 20:30 / 24.02.2022
Йилнинг ўртасида кўрилган фойда ўз жинсидан бўлган нисобга қўшилади. Бир кишининг икки юз динор пули бор эди. Нисобга етганидан кейин бир йил ўтгунча унга яна юз давоми...

2212 19:00 / 31.10.2024
бешинчи мақола . Сафвон ибн Ассол розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга мусофир бўлган давоми...

4794 13:00 / 21.01.2021
Тоғдан топилган ферузада ҳеч нарса йўқ. Чунки бунга ўхшаш нарсалар ернинг тузга ўхшаш бир бўлаги ҳисобланади. . ,. . .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

2145 19:00 / 26.12.2024