Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Тушган фойдадан закот бериладими? | Фиқҳ дарслари (305-дарс)

19:00 / 31.10.2024 2246 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Йилнинг ўртасида кўрилган фойда ўз жинсидан бўлган нисобга қўшилади.

Бир кишининг икки юз динор пули бор эди. Нисобга етганидан кейин бир йил ўтгунча унга яна юз динор қўшилди. Бу фойда ўша ўз пулини ишлатиш, совға ёки мерос олиш каби омиллар билан бўлди. Мазкур одам нисобга етган икки юз динорга фойдага келган юз динорни қўшиб, уч юз динордан закот чиқаради.

لِقَوْلِهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ فِي السَّنَةِ شَهْرًا تُؤَدُّونَ فِيهِ زَكَاةَ أَمْوَالِكُمْ، فَمَا حَدَثَ بَعْدَ ذَلِكَ فَلَا زَكَاةَ فِيهِ حَتَّى يَجِيءَ رَأْسُ الشَّهْرِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, бир йилда молларингизнинг закотини адо қиладиган ой бор. Ўша ойдан кейин пайдо бўлган нарсада мазкур ой боши қайта келгунча закот йўқдир», деганлар.

Термизий ривоят қилган.

Демак, мазкур закот ўталадиган ой яна келса кейин пайдо бўлган бойликнинг закотини бериш лозим бўлади.

«Кифоя» китобининг иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . . . . . Садақаи фитр ҳур, мусулмон ва ўсмаса ҳам закот нисобига етган моли бор одамга вожиб бўлади. Ўша ўсмас нисоб ила унга садақа давоми...

1748 19:00 / 22.05.2025
Аёл меросхўрлар ўн тоифага бўлинадилар1. Қиз.Сулбдан бўлган ўз қизларининг меросдаги ҳолатлари уч турлидирБиринчисиЁлғиз, ўз тенги ва асабаси йўқ қизга мероснинг давоми...

2528 10:45 / 17.02.2020
. . . Каъбанинг ичида фарз ва нафл ўқиш дурустдир. Агар у орқасини имомнинг орқасига қилиб ўқиса ҳам. Орқаси имомнинг юзига бўлиб қолса, бўлмайди. давоми...

4584 19:00 / 23.05.2024
Мусулмон халқларнинг доимий равишда фатвога эҳтиёжлари тушиб туради. Халқ оммасини уламолар билан боғлаб турадиган кучли омиллардан бири ҳам фатводир. давоми...

6481 17:00 / 14.07.2019