Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Закот беришда хато қилса нима бўлади? | Фиқҳ дарслари (326-дарс)

19:00 / 01.05.2025 1799 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар закотни ҳақдор деб ўйлаган шахсга берса-ю, кейин у ўзининг қули экани аён бўлса, закотни қайтадан (ҳақдорларга) беради.

Чунки ўз қулига берилган закот у қулга мулк бўлмайди.

Агар бошқа монелар зоҳир бўлса, қайтадан бермайди.

Айтайлик, бир киши закотни беришдан олдин яхшилаб суриштирган бўлса, закотини бераётган одами закот олишга ҳақиқатан ҳақли деб билгандан сўнг берса-ю, кейин ўша одам закотга ҳақли бўлмай чиқса, закот берган одам жавобгар бўлмайди. Чунки у ўз имконидаги ишни қилди. Имконидан ташқари ишга эса масъул эмас. Шунинг учун закотни қайтадан бермайди.

Аммо закот берувчи сўраб-суриштирмай бериб юборса-ю, кейин у одам закотга ҳақсиз бўлиб чиқса, закотни бошқатдан бериши лозим бўлади.

Икки ҳолда ҳам закот олувчи ўзи инсоф қилиб, олган закотини қайтариб бериши керак. Агар қайтариб бермаса, мискин ва фақирнинг ҳақини еган, қорнига дўзах оловини еган бўлади.

Ҳақдорга бир кун тиланчилик қилишидан беҳожат қиладиган миқдорда закот бериш мандубдир.

Қарздор бўлмаган фақирга нисоб миқдорида закотдан бериш ва уни бошқа юртга олиб бориб бериш макруҳдир. Яқин кишисига ёки ўз юрти аҳлидан кўра муҳтожроқ қавмга олиб бориб берса, макруҳ эмас.

Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «бойларидан олиб, камбағалларига қайтариладиган», деганларидан уламоларимиз «Ҳар бир юртнинг бойларидан олинган закот ўша юртнинг камбағалларига тарқатилади», деган ҳукмни олганлар.

Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳи алайҳи Хуросонда тўпланиб, Шомга олиб келинган закотни яна Хуросонга қайтариб юборган. Чунки ўз юртида ҳожат бўлиб туриб, у ернинг закотини бошқа томонга олиб кетиш турли гап-сўзларга, норозиликларга, ҳатто юрт раҳбарларига қарши фитна гаплар, ҳаракатлар уюштирилишига сабаб бўлиши ҳам мумкин. Зотан, бу адолат юзасидан ҳам тўғри келмайди. Агар закот тўпланган юртда унга ҳожат бўлмасагина, бошқа юртга олиб бориб тарқатилади.

«Кифоя» китобининг иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . . . Одамдан, отдан ва ҳар бир гўштини еб бўладигандан ортиб қолган сув покдир. Йиртқич ҳайвонларники нажасдир. Мушук, қўйиб юборилган товуқ, йиртқич давоми...

5757 13:05 / 05.11.2020
I. Закот фарз бўлиши учун молда бўлиши лозим шартлар 1. Тўлиқ мулк бўлиши керак. 2. Феълан ёки тақдиран ўсувчи мол бўлиши керак. 3. Нисобга етган бўлиши керак. 4. давоми...

2606 19:00 / 18.07.2024
. . . . . . . Киши фарз намозни бошлаганидан кейин ўша намозга иқома айтиб қолинса, агар биринчи ракъатга сажда давоми...

3813 19:00 / 12.05.2023
Саҳобалар даврининг иккинчи яримига келиб баъзи фиқҳий мадрасалар бўй кўрсата бошлади. Албатта, бу ҳол дастлаб Ислом оламининг қалби бўлган Мадина ва Макка давоми...

5175 05:00 / 17.01.2017