Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Закот бериладиган ўринлар | Фиқҳ дарслари (318-дарс)

19:00 / 20.02.2025 1822 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

مَصْرِفُ الزَّكَاةِ الْفَقِيرُ: أَيْ مَنْ لَهُ مَا دُونَ النِّصَابِ، وَالْمِسْكِينُ: أَيْ مَنْ لَا شَيْءَ لَهُ، وَعَامِلُ الصَّدَقَةِ، فَيُعْطَى بِقَدْرِ عَمَلِهِ، وَالْمُكَاتَبُ فَيُعَانُ عَلَى فَكِّ رَقَبَتِهِ، وَمَدْيُونٌ لَا يَمْلِكُ نِصَابًا فَاضِلًا عَنْ دَيْنِهِ، وَفِي سَبِيلِ اللهِ: أَيْ مُنْقَطِعِ الْغُزَاةِ عِنْدَ أَبِي يُوسُفَ، وَمُنْقَطِعِ الْحَاجِّ عِنْدَ مُحَمَّدٍ، وَابْنُ السَّبِيلِ: أَيْ مَنْ لَهُ مَالٌ لَا مَعَهُ.

فَيُصْرَفُ إِلَى الْكُلِّ أَوِ الْبَعْضِ تَمْلِيكًا، لَا إِلَى مَنْ بَيْنَهُمَا وِلَادٌ أَوْ زَوْجِيَّةٌ، وَلَا إِلَى مَمْلُوكِهِ، وَلَا عَبْدٍ أَعْتَقَ بَعْضَهُ، وَلَا إِلَى غَنِيٍّ، وَلَا إِلَى مَمْلُوكِهِ، وَلَا إِلَى طِفْلِهِ، وَلَا إِلَى بَنِي هَاشِمٍ وَإِلَى مَوَالِيهِمْ وَإِلَى ذِمِّيٍّ. وَجَازَ غَيْرُهَا إِلَيْهِ.

وَإِنْ دَفَعَ إِلَى مَنْ ظَنَّهُ مَصْرِفًا فَظَهَرَ أَنَّهُ عَبْدُهُ، يُعِيدُهَا. وَإِنْ ظَهَرَ مَوَانِعُ أُخَرُ لَا. وَنُدِبَ دَفْعُ مَا يُغْنِيهِ عَنِ السُّؤَالِ يَوْمًا، وَكُرِهَ دَفْعُ النِّصَابِ إِلَى فَقِيرٍ غَيْرِ مَدْيُونٍ، وَنَقْلُهَا إِلَى بَلَدٍ آخَرَ، لَا نَقْلُهَا إِلَى قَرِيبِهِ أَوْ أَحْوَجَ مِنْ أَهْلِ بَلَدِهِ.

Закот қуйидагиларга сарфланади:

Фақир, яъни нисобдан оз моли бор одамга. Мискин, яъни ҳеч нарсаси йўқ кишига.

Закот омилига амали миқдорича берилади.

Мукотабга бўйнини озод қилиши учун ёрдам берилади.

Қарзидан ортиб қолган моли нисобга етмайдиган қарздорга берилади.

Аллоҳнинг йўлида, яъни Абу Юсуфнинг наздида ғозийларнинг фақирларига ва Муҳаммаднинг наздида ҳожиларнинг фақирларига берилади.

Ва ибн сабийлга, яъни моли бор-у, лекин ўзи билан бўлмаган (мусофир) шахсга берилади.

Бас, закотни барча синфларга ёки баъзисига мулк қилиб берилади. Орасида туғиш ва эр-хотинлик алоқаси борларга, ўзининг қулига, бир қисмини озод қилган қулига, бойга, унинг қулига ва кичик ёшдаги боласига, Бану Ҳошимга, уларнинг мавлоларига ва зиммийга эмас. Унга (зиммийга) закотдан бошқасини берса бўлади.

Агар закотни ҳақдор деб ўйлаган шахсга берса-ю, кейин у ўзининг қули экани аён бўлса, закотни қайтадан (ҳақдорларга) беради.

Агар бошқа монелар зоҳир бўлса, қайтадан бермайди.

Ҳақдорга бир кун тиланчилик қилишидан беҳожат қиладиган миқдорда закот бериш мандубдир.

Қарздор бўлмаган фақирга нисоб миқдорида закотдан бериш ва уни бошқа юртга олиб бориб бериш макруҳдир. Яқин кишисига ёки ўз юрти аҳлидан кўра муҳтожроқ қавмга олиб бориб берса, макруҳ эмас.

Аввалги бобларда қайси молдан қай тарзда ва қанча закот олиниши ҳақида батафсил сўз юритдик. Энди тўпланган закот кимларга ва қай тартибда берилиши ҳақида сўз юритамиз.

Аллоҳ таоло:

ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰﮱ ﯓ ﯔ ﯕﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ

«Албатта, садақалар фақирларга, мискинларга, унда (садақа ишида) ишловчиларга, қалблари улфат қилинадиганларга, қулларга, қарздорларга, Аллоҳнинг йўлига ва йўқсил йўлчига Аллоҳ томонидан фарз қилингандир. Ва Аллоҳ ўта билувчидир, ўта ҳикматлидир», деган (Тавба сураси,  60-оят).

Ушбу ояти каримада мусулмонларнинг молларидан чиқарилган закотни олишга кимлар ҳақдор экани очиқ ва аниқ баён қилиб берилмоқда. Бу оятда зикр қилинган саккиз тоифа закотнинг ҳақдорлари ҳисобланади, уларга бирорта бошқа синфни қўшиб ҳам бўлмайди, мавжуд синфлардан бирортасини камайтириб ҳам бўлмайди. Бу ишни Аллоҳ таоло Ўз зиммасига олгандир. Ҳатто Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бу ишга дахл қила олмаганлар ва қилмаганлар ҳам.

Келинг, бу ҳақда у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларидан эшитиб кўрайлик:

جَاءَ رَجْلٌ يَسْأَلُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مِنَ الصَّدَقَةِ، فَقَالَ: «إِنَّ اللهَ لَمْ يَرْضَ بِحُكْمِ نَبِيٍّ وَلَا غَيْرِهِ فِي الصَّدَقَاتِ، حَتَّى حَكَمَ فِيهَا هُوَ، فَجَزَّأَهَا ثَمَانِيَةَ أَجْزَاءٍ، فَإِنْ كُنْتَ مِنْ تِلْكَ الْأَجْزَاءِ أَعْطَيْتُكَ حَقَّكَ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан садақадан беришларини сўраб келди. Бас, у зот:

«Албатта, Аллоҳ садақаларда Набийнинг ва бошқанинг ҳукмига рози бўлмади. Ҳаттоки у (закот) ҳақида Унинг Ўзи ҳукм қилди. Уни саккиз жузга бўлди. Агар сен ўша жузлардан бўлсанг, ҳақингни бераман»,  дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

Ўйлаб кўрадиган бўлсак, қачон, қаерда ва кимлар бўлса ҳам, молу мулкни жамлашда ихтилоф, келишмовчилик бўлмайди. Ҳамма рози бўлсин, норози бўлсин, чекига тушган улушни бераверади. Аммо тўпланган молни тақсимлаш мушкул масала. Ҳамма уруш-жанжал шу ердан чиқади. Ҳар ким ўзини мазлум сезади. Улуш тегмай қолганлар у ёқда турсин, улуш текканлар ҳам «Менга оз тегди», дейишга ўтади.

«Кифоя» китобининг иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсон жон беришга яқинлашганда атрофида ҳозир бўлиб турганлар уни юзини қиблага қараб турадиган килиб, ўнг ёнбошига мойил ҳолда ётқизиб қўядилар. Чунки, Абу давоми...

6299 05:00 / 18.01.2017
иккинчи мақола5. Суянган нарсаси олиб ташланса, йиқилиб тушувчининг уйқуси.Яъни бир одам бир нарсага суяниб ўтирган ҳолида ухламоқда. Агар ўша суянган нарсани давоми...

2928 14:04 / 06.08.2020
Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий р.аУшбу баҳс исломий бирликни ҳимоя қилишда фиқҳий мазҳабларнинг аҳамияти қанчалик эканини баён қилиб беради ва бу айрим давоми...

4529 05:00 / 19.01.2017
Фарзнинг икки ракъатининг ҳар бирида ҳамда витр ва нафлнинг ҳар бир ракъатида бир оят қироат қилиш mdash ушбу жумлада келган маъно қироатнинг энг оз миқдорини давоми...

4676 19:00 / 25.11.2021