1447 йил 21 зулҳижжа | 2026 йил 07 июнь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Жанубий Кореядан хушхабар келди

11:09 / 29.03.2020 6415 pdf Ўқиш режими + -

Кореяда биринчи масжидимиз қурилади. 

Ёдингизда бўлса, бир неча йил аввал Жанубий Кореяда яшаб, ўқиётган ва ишлаётган ватандошларимиз хайрли ишга қўл уриб, маҳаллий ҳукумат томонидан масжид ва исломий марказ очиш учун рухсат олганини хабар қилган эдик.

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари хорижда яшаётган ватандошларимиз, диндошларимизнинг иймон-эътиқоди, турмуш тарзи ҳақида қайғуриб, у ердаги масжиднинг соф Ислом, соф ақийда асосида фаолият юритишига астойдил ҳаракат қилган, масжидни керакли диний адабиётлар билан таъминлашга бош-қош бўлган эдилар. Кейинроқ Кореядаги юртдошларимиз учун Ўзбекистондан имом-хатиб ҳам тайинланган эди. Устозимизнинг вафотларидан сўнг Кожедо шаҳридаги ушбу масжид шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг номи остида расмий равишда фаолият кўрсатиб келаётган эди. Бироқ, масжид биноси ижарага олинган жой бўлгани учун у ерга юртимиздан расмий имом-хатиб тайинлаш ҳужжатларини расмийлаштириш борасида баъзи қийинчиликларга дуч келинган эди. Амалдаги қонун-қоидаларга кўра, у ерда юртимиздан борган имом-хатиблар хизмат қилиши учун масжид учун ажратилган ер майдони ва унинг биноси расмий равишда харид қилинган бўлиши талаб қилинар экан.

Бугун Кореяда истиқомат қилаётган юртдошларимиз ана шу хайрли иш амалга ошганини қувончи билан маълум қилишди. Ҳамюртларимиз Кореянинг Мокпо шаҳрида масжид учун 222,8м² ер майдони сотиб олиниб, энди у ерда янги масжид биноси қурилишини бошлаш тараддудида туришибди.

Бу масжид Жанубий Корея ҳукуматининг расмий рухсати билан, амалдаги қонунчиликка биноан сотиб олинган ер майдонида қурилган биринчи масжид бўлади. Энг муҳими, бу масжидга хизмат қилиш учун борадиган Ўзбекистонлик имом-хатиблар учун виза ва бошқа ҳужжатлар расмийлаштирилишида ҳеч қандай муаммолар юзага келмайди, иншааллоҳ.

Аллоҳ таоло Ўзининг розилиги учун, Ўзининг байти учун қилинаётган бу хайрли саъй-ҳаракатларни бардавом қилсин, қурилажак масжидни Ўзининг каломи олий бўладиган, шариати жорий бўладиган, зикри ва тоат-ибодати доимий бўладиган масжидлардан қилсин!

Хорижда яшаб, ишлаб, ўқиб юрган барча юртдошларимиз, диндошларимизга ҳам ана шундай имкониятлар ато этилиб, барчаларига бу неъматларнинг шукрини адо этиш насиб қилсин!

Қўшимча маълумотлар учун: +82 1049010109

Банк ҳисоб рақами:  

Kookmin / 국민은행 (kodi 4)

026401-04-267811

(재)한국이슬람교

Islom.uz портали таҳририяти

 

Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар қилганимиздек Самарқанд шаҳрида 3 март куни .Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти ўтмиш ва бугун, мавзусида халқаро конференция ўз ишини давоми...

3385 10:02 / 04.03.2020
Рамазон ойи кейинги ҳафтадан бошланади. Al Jazeera вебсайтининг хабар беришича, бу йил рўза тутилган мамлакатга қараб рўза тутиш 10 соатдан 21 соатгача давом давоми...

5029 18:05 / 09.04.2021
Яқинда ҳамюртимиз Абдулҳафиз Абдураимов Туркиянинг Бурса шаҳридаги Улудағ университети Илоҳиёт бўлимида «Ўзбек муфассири Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг давоми...

5534 13:16 / 11.08.2018
Бугунги жумъа мавъизасида имомхатибларимиз quotҲаж ndash улуғ ибодатquot мавзусида маъруза қиладилар. Бу ҳақда ЎМИ расмий сайтида хабар берилмоқда. Муҳтарам жамоат давоми...

3893 08:40 / 27.07.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151291 14:35 / 11.08.2021