1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рамазоннинг 41 фазилати (еттинчи мақола)

16:00 / 29.04.2020 2044 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

15. Рамазон сабр-бардош ойидир.

Рўза тутиб, бир қатор ноқулайликларга, машаққатларга қарамай, ўзининг энг муҳим эҳтиёжларини тийган киши сабр ва чидамнинг энг юқори даражаларини ўзлаштиради. Шунинг учун ҳам, Абу Фазл келтирган ҳадисда: «У (Рамазон) сабр ойидир, сабрнинг савоби эса жаннатдир», дейилган.

16. Рамазон ризқ-рўзларга барака бериладиган ойдир.

Салмон розияллоҳу анҳунинг ҳадисида: «У (Рамазон) мўминнинг ризқи зиёда қилинадиган ойдир», дейилади.

17. Рамазон саломатлик ойидир.

Қадимда ҳам, ҳозирда ҳам очлик билан даволаш муолажалари табиблар ўртасида энг кенг тарқалган даволаш услубларидан ҳисобланади. Мусулмон бўлмаган мутахассисларнинг таъкидлашларича, инсон жисмонан соғлом юриши учун бир йилда 28, 29 кун ихтиёри оч юриши керак экан. Рамазон ойи эса 29, 30 кун давом этади. Аллоҳ таоло сиз билан биз мўмин-мусулмонларга соғлигимиз гарови бўлган ушбу муолажани ибодат қилиб бериб, улкан ажру савобларни, яхшиликларни ваъда қилган экан.

(Давоми бор)

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Мавзуга оид мақолалар
. ,. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар .Аллоҳ акса уришни хуш кўради, эсноқни давоми...

3240 13:45 / 15.07.2019
Рамазонда бедор бўлиб ўқиладиган намоз .таровеҳ, деб номланиши ҳаммага маълум. Таровеҳ сўзи роҳатистироҳат деган маънони англатади. Чунки мазкур намоз истироҳат давоми...

4569 09:00 / 28.02.2025
Бошланғич мактабни битириб, таҳфиз курсига келганди. Оиласи Фотимани ўз хоҳиши билан келганини айтишди. Рўйхатга олиш учун исмини сўраганимда Фотима деди. У ҳеч давоми...

4649 20:05 / 05.09.2019
Шайх Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ бир бенамоз йигит билан бўлган суҳбатлашиб қолдиларЙигит .Тўғри, намознинг фарз эканини инкор қилмайман. Мен ҳам намоз ўқишни яхши давоми...

12397 19:00 / 07.05.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021