1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Рамазон ҳайити муносабати билан қутлов мактублари йўлланди

10:00 / 16.05.2020 2172 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити муносабати билан қатор мамлакатларнинг дин ишлари бўйича бошқармалари, ҳамкор вазирлик ва ташкилотлари, илмий-тадқиқот марказлари раҳбарларига самимий дил сўзлари битилган қутлов мактублари йўлланди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати хабар берди. Унда:

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазири – Муҳаммад Солиҳ бин Тоҳир Бентен;

Миср Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари – Шайх Аҳмад Таййиб;

Мисрнинг Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари маслаҳатчиси – Абдураҳмон Мусо;

Мисрнинг Ал-Азҳар университети ректори – Муҳаммад Меҳрсави;

Туркия Республикаси Дин ишлари бошқармаси (Диёнат) раҳбари – Али Эрбаш;

Озарбайжон Республикаси Диний ташкилотлар билан ишлаш давлат қўмитаси раиси – Мубариз Курбанли;

Кавказ мусулмонлари идораси раиси – Шайхул-ислом Оллоҳшукур Пошшозода;

Қозоғистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси – Ержан Нукежанов;

Қирғиз Республикаси Дин ишлари бўйича давлат комиссияси директори – Зайырбек Эргешов;

Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Дин ишлари, анъаналар, байрамлар ва урф-одатларни тартибга солиш қўмитаси раиси – Сулаймон Давлатзода.

Манба
Дин ишлари бўйича қўмита
Мавзуга оид мақолалар
Шу йил 20 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида .Ҳаж ndash 2024, мавсумини юқори даражада ўтказиш бўйича давоми...

1167 17:55 / 21.05.2024
Мусулмонлар учун энг мўътабар жой бўлган Масжидул Ҳарамнинг имоми, дунёдаги машҳур Қуръон қориларидан бири Абдул Раҳмон АлСудайс Масжидул Набавияда давоми...

2401 14:00 / 22.03.2021
Бугун, 18 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги .Вақф, хайрия жамоат фонди Васийлик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди, давоми...

2983 15:53 / 18.01.2023
Австралия Ислом музейи Мелбурнда ноёб ва замонавий меъморчилиги билан машҳур бўлиб, кўплаб сайёҳларни жалб қилишга муваффақ бўлган.Ушбу музей мамлакатнинг давоми...

1713 16:30 / 12.02.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021