1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қуръони Карим маънолари она тилимизга биринчи марта қачон таржима қилинган?

16:02 / 08.06.2020 8623 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

СаволҚуръони Карим маънолари она тилимизга биринчи марта қачон таржима қилинган? Шу ҳақда тўлароқ маълумот берсанглар, бошқаларга ҳам фойдали бўлар эди.

Умиджон Қаюмов

Чуст тумани

 

Юртимизда авваллари Қуръони Карим маъноларининг асосан форсча, туркча ва татарча таржималари кенг тарқалган. 875 – 999 йиллари ҳукм сурган Сомонийлар даврида Абу Жаъфар Табарийнинг «Қуръони Карим тафсири» форс тилига ўгирилди ва форс тилида унга кенг изоҳлар ёзилди. Тўғри, бунинг учун мўътабар Ислом уламоларининг ижозатини олишга тўғри келди ва улар диний адабиётлар араб тили билан бир қаторда форс тилида ҳам ўрганилиши керак деб фатво беришди.

Қуръонни илк бор татар тилига таниқли дин ислоҳотчиси Абдуносир Қурсавий (1776 – 1812) таржима қилган, бу таржималарнинг бошқа бир неча нусхаси ҳозирда Қозон кутубхоналарида сақланмоқда. Кейинроқ Аллоҳ Китоби маъноларининг нисбатан тўла таржимасини татар тарихчиси ва уламоси Ҳусайн Амирхонов (1814 – 1893) амалга оширди. 1910 – 1911 йиллари Қозонда татар уламоси ва шоири Муҳаммад Содиқ Имонқулининг (1870 – 1932) икки жилдли «Тасҳилил баён фит-тафсирул Қуръан» (Қуръон тафсирини осонлаштириб тушунтириш) китоби нашр этилди. Йигирманчи аср бошларида шайхулислом Ҳамидийнинг «Ал-Итқон фит-таржиматул-Қуръан» (Қозон, 1907 йил), Нўъмонийнинг икки жилдли «Коръэн тафсире» китоблари ҳам нашр этилди, «Ал-итқон» Қозондан ташқари Қатар, Япония ва Туркияда ҳам чоп этилган.

Қуръони Карим маъноларининг илк туркий (эски ўзбек тилидаги) таржимаси 1956 йили Саудия Арабистонидаги ватандошимиз Саййид Маҳмуд ибн Саййид Назир Тарозий (Олтинхон тўра) томонидан таржима қилиниб, дунёда ҳам, бизнинг ўлкада ҳам кенг тарқалди. Илоҳий Китобнинг замонавий ўзбек тилидаги биринчи маънолар таржимаси 1991 йили (ҳижрий 1412) Алоуддин Мансур томонидан амалга оширилди. Бу таржима Ўзбекистон маънавий-маърифий ҳаётида катта воқеа бўлди. Аввал «Шарқ юлдузи» журналининг 1992 – 1993 йилги сонларида, кейинчалик «Чўлпон» ва Ғафур Ғулом нашриётларида миллионлаб нусхада босилиб чиқди.

Кейинроқ нашрдан чиққан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Ҳилол» тафсири ва алоҳида маънолар таржимаси юртдошларимизга Қуръони Каримни она тилларида етказишда улкан воқеа бўлди. Тафсир ва маънолар таржимаси шундан кейин ҳам бир неча бор қайта-қайта нашрдан чиқарилди ва ҳамон мусулмонларнинг бу асарларга эҳтиёжлари сусаймаётир.

Кейинчалик шайх Абдулазиз Мансурнинг «Қуръони Карим маъноларининг таржима ва тафсири», шайх Усмонхон Темурхон ўғли Самарқандийнинг «Тафсири ирфон» тафсири ва маънолар таржимаси ҳам нашр этилди. Булардан ташқари, домла Мавлавий Ҳиндистоний, Маҳбубий-Марғилоний, Шамсиддин Бобохонов, Исматулла Абдуллаев ва бошқаларнинг бу соҳадаги изланишлари маҳсули ҳам ўқувчиларга етиб борган.

 

Маҳмуд Маҳкам

«Ҳилол » журналининг 5 (14) сонидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳадис ўқиш ибодатдир Ҳадис ўқиш ибодатдир, ҳадис ўрганиш савобдир. Қолаверса, ҳадиси шарифларда икки дунё саодатининг калити мавжуддир. Уларда ҳаётимизнинг ҳар давоми...

2332 16:05 / 21.08.2019
Саҳл ибн Аҳмад Таймийдан ривоят қилинади .Мужаммаъ вафот этгач, уни тушимда кўрдим. .Эй Абу Ҳамза, аҳволингиз қандай, десам, .Зоҳидлар дунё ва охират яхшилиги билан давоми...

2086 08:00 / 08.11.2019
Дунёнинг ҳолати лаззатларга тўлган, қийинчиликлари кўп, маюс қиёфали, бўлиб, сен унда машаққат узра яшайсан. Ота ёки хотин ёки дўст ёки аслзодалик ёки маскан ёки давоми...

2665 11:05 / 19.08.2020
Айтиб ўтганимиздек, Дажжолнинг қадами барча шаҳар ва қишлоқларга етади. Лекин муқаддас шаҳарлар бўлмиш Макка ва Мадина бундан мустасно.Макка ndash Аллоҳнинг шаҳри, давоми...

6196 21:30 / 10.02.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021