1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Маккадан чиқиш ва Суроқа ибн Молик қиссаси

11:00 / 14.06.2020 2900 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг олдларига бордилар ва икковлари биргаликда йўлга чиқишди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шериклари ҳамроҳлигида Маккадан чиқиб, Савр ғорига бордилар. Қурайш эса уларни яна ҳам жиддийроқ излашга тушди. Ҳатто ғорнинг оғзигача боришди. Шунда Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Агар улардан бири оёғининг остига қараса, албатта бизни кўради», дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Учинчилари Аллоҳ бўлган икки киши ҳақида нима гумон қиласиз? Маҳзун бўлманг, Аллоҳ таоло биз биландир», дедилар.

Абу Бакрнинг ўғиллари Абдуллоҳ ва Омир ибн Фуҳайра икковлари ғорга келиб, хабарларни айтиб туришди. Шу ҳолатда ғорда уч кун қолдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг қизлари Асмо уларга таом келтириб берди. Сўнг икки дўст Мадина томон йўл олдилар.

Суроқа ибн молик қиссаси

Қурайш қабиласи ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тутиб келса, мукофотига юзта туя берилишини эълон қилди. Одамлар у зотни ушлашга жиддий киришдилар. Уларнинг ичида машҳур изқувар Суроқа ҳам бор эди. Суроқа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни излаб топди, орқаларидан етиб борай деганда, минган отининг олдинги икки оёғи ерга ботиб қолди. Бу ҳолат икки марта такрорланди. Шундан кейин Суроқа: «Мен учун дуо қилинглар, мен сизлардан одамларни қайтараман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ҳаққига яхши дуо қилдилар.

«Ислом тарихи» биринчи китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Жазоирда араб халқини ташкил этадиганмусулмонлар яшайди. Кимдаким ушбухалқни ўз илдизини йўқотганёки ўлиб битган халқ деса, ёлғон айтади,.Имом Абдулҳамид ибн давоми...

2849 10:31 / 07.11.2021
Бу масалада етарли маълумотга эга бўлиш учун Бақара сурасидаги қуйидаги ояти каримани батафсил ўрганиб чиқишимиз лозим бўлади.Ана ўшалар расуллардир. Уларнинг давоми...

2769 12:00 / 20.07.2019
Шунча қилинган жидду жаҳдлардан сўнг ҳам Иброҳим алайҳиссаломга у зотнинг жуфти ҳалоллари Сора онамиз ва акалари Ҳороннинг ўғли Лутдан бошқа ҳеч ким иймон давоми...

4658 16:20 / 03.02.2019
Арабистон яриморолида Ислом давлати пайдо бўлганини эшитган румликлар ўзларининг форслар билан давом этиб келаётган душманликларини унутишди ва зудлик билан давоми...

3791 19:00 / 13.07.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021