1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Табук ғазоти

19:00 / 13.07.2022 3775 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Арабистон яриморолида Ислом давлати пайдо бўлганини эшитган румликлар ўзларининг форслар билан давом этиб келаётган душманликларини унутишди ва зудлик билан мусулмонларга қарши лашкар тўплай бошлашди.

Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Бусродаги Рум ҳокимига юборган элчилари Ҳорис ибн Умайр Аздийни ўлдиришди.

Ҳижрий саккизинчи йилнинг жумодул аввал ойида улар мусулмонларнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан юборилган уч мингга яқин аскари билан Муътада тўқнаш келишди.

Кўриниб турибдики, насоролар Ислом ва мусулмонлар учун жиддий хавфга айланишган эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга румликларнинг яна катта лашкар тўплаётгани ҳақида хабар келди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларни Румга қарши ғазотга тайёргарлик кўришга буюрдилар.

Бу давр ниҳоятда қийинчилик вақти бўлиб, жуда иссиқ эди. Мевалар пишган, одамлар мевалардан баҳраманд бўлиб, соя-салқинда дам олишни хоҳлайдиган вақт эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, одатда, бирор ғазотга чиқадиган бўлсалар, очиқ айтмас, бошқа томонга бормоқчи эканларини айтиб туриб, кейин мақсад қилинган тарафга юрар эдилар. Аммо Табук ғазотида бундай қилмадилар. Машаққатли, узоқ ва шиддатли пайтда душманнинг кўплигини эътиборга олиб одамлар ўзига яраша тайёргарликларини кўрсинлар деб очиқ айтдилар. Одамларни ­тайёргарлик кўришга буюрар эканлар, Рум билан уруш қилиш ниятида эканларини билдирдилар.

Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жиддийлик билан сафарга отландилар. Одамларни керакли нарсаларни олиб, шошилишга амр қилдилар.

Бой кишиларни хайр-эҳсон қилишга, улови йўқ мужоҳидларга улов олиб беришга қизиқтирдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жумодул аввал ойида ўттиз мингга яқин киши билан йўлга чиқдилар.

Бир гуруҳ мусулмонлар ҳеч шак-шубҳалари бўлмаса ҳам, ўзларича «Қолса бўлаверса керак», деган ният билан ғазотдан қолишди. Уларнинг ичида Каъб ибн Молик, Мурора ибн Рабийъ, Ҳилол ибн Умайя, Абу Хайсама, Умайр ибн Ваҳб ва бошқа саҳобалар бор эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Санийя­тул вадоъ номли жойга лашкаргоҳ қурдилар. Мунофиқларнинг бошлиғи Ибн Салул эса ундан пастроқда алоҳида лашкаргоҳ қурди. Кейинроқ одамларини олиб йўлдан қайтди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табукда йигирма кун турдилар. Ўртада уруш бўлмади. Сўнг ортга қайтдилар. Ана шундай қийинчиликларга Аллоҳнинг розилигини деб чидаганлари учун Аллоҳ Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, муҳожирлар ва ансорларнинг тавбасини қабул қилди.

Табук ғазоти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидаги охирги ғазот эди. Ундан кейин у зотнинг ҳаётларининг охиригача ғазот бўлмади.

«Ислом тарихи» китоби асосида тайёрланди

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нубувватнинг 12йили зулҳижжа ойи, ҳаж мавсумида ваъдалашилган жойга ясрибликлардан ўн икки киши келишди.Уларнинг беш нафари бир йил олдин Маккага келиб мусулмон давоми...

2938 15:02 / 12.05.2020
Аммо ҳамма мусулмонлар ҳам ҳимоя остида эмас эдилар. Айниқса заифҳол мусулмонлар ўта ҳимоясиз эдилар. Исломнинг ривожланиб бораётганидан жазавага тушган давоми...

4865 05:00 / 06.01.2017
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнингҳаётларини ўрганишВафодорлик Қурайш мушриклари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва у зотга эргашган давоми...

5739 05:00 / 07.03.2017
Яман аҳлидан бўлган ўн уч нафар мусулмонлардан ташкил топган Нужайб гуруҳи ўзлари билан Аллоҳ уларга фарз қилган молларининг садақаларини олиб Расулуллоҳ давоми...

6282 05:00 / 11.03.2017
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021