1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

БИЛАСИЗМИ? Ҳаммаси сув ҳақида

17:09 / 13.07.2020 6979 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

– Инсон танасининг тахминан 60 фоизи, чақалоқ танасининг 75 фоизи сувдан иборат, эркак вужудида 47, аёлникида 30 литр атрофида сув бўлади. Бир инсон олтмиш йиллик умри мобайнида тахминан 50 тонна сув истеъмол қилади.

– Инсон сувсизликка энг узоғи билан 11 кунгача чидаши мумкин, шунда ҳам ҳаво салқин бўлса. 36 даражали иссиқда одам ташналикка уч кунгина бардош бера олади.

– Одам танасидаги сув миқдори 5 – 8 фоизга камайса, оғиз қуруқшайди, тери бужмаяди, онг ўтмаслашади, кўзга ҳар хил нарсалар кўрина бошлайди. Бу рақам 14-15 фоизга етса, инсон ҳаётдан кўз юмиши мумкин.

– Катта ёшли киши бир кеча-кундузда 2-2,5 литр сув истеъмол қилиши керак, таом ва мева-сабзавотлар таркибидаги сув ҳам шунга киради. Ёзнинг иссиқ кунларида, спортчи, металлург, деҳқон, новвой касб эгалари учун бу миқдор хийла кўпроқ бўлади.

– Инсон танасидаги энг серсув аъзо – кўз. Унинг ўндан тўққиз қисми сув, қолгани турли тўқима ва ҳужайралардан иборат. Энг кам сувли аъзо тишларимиздир, уларда атиги 0,05 фоиз сув бор, холос.

– Буйраклар бир йилда етти юз литр сувни тозалаб ўтказади.

– Ҳозир дунёда 1 миллиарддан ортиқ киши ёки жами аҳолининг олтидан бир қисми тоза ичимлик сувига муҳтож.

– Дунёда тахминан 500 миллион киши сув тақчиллиги кескинлашган минтақаларда яшайди.

– Яна 20 йилдан кейин сув етишмайдиган ўлкаларда яшовчилар сони олти бараварга кўпайиши кутилмоқда.

– Ҳозир Ер юзида сал кам икки ярим миллиард киши сув тозалаш қурилмалари ва дренаж тизими орзулигича қолаётган ўлкаларда яшаяпти.

– Сифатли ичимлик суви етишмаслигидан жаҳонда йилига 10 миллион киши нобуд бўлаётир.

– 1952 йили илк марта сотувда Тошкент маъданли суви пайдо бўлган.

– Қудуқ суви дунёда энг кўп фойдали моддаларни ўзида жамлаган сув ҳисобланади. Инсон бундай аралашмани ўзи тайёрлай олмайди.

– Дунёдаги энг қиммат сув Лос-Анжелесда сотилади. Бу сувнинг бир литри 90 доллар туради. Сувни кристаллар билан безатилган махсус идишларда сотишади. Ёшлар бу сувни асосан идишига қизиқиб сотиб олади.

– Одам ҳаёти давомида тахминан 35 тонна сув ичади.

– Югославияда Циркницкое деган кўл бор. Ёздан то қишгача кўлда сув бўлмайди. Баҳорда эса ичида балиғи билан яна пайдо бўлаверади.

– Сув табиатда уч хил кўринишга эга. Яъни қаттиқ (муз), суюқ ва газ ҳолатида. Ер юзида экологик тоза сув атиги уч фоизни ташкил этади. У ҳам улкан музликлар таркибида бўлади.

– Энг серсув маҳсулот бу тарвуздир. Унинг 93 фоиз қисми сувдан иборат.

– Ер юзининг тахминан 70 фоиз қисми сув билан қопланган. Аммо бу сувнинг 1 фоизигина ичиш учун яроқли.

– Жазоирда бир кўл бор. Шу кўлнинг сувига ручка ёки қаламни ботириб бемалол қоғозга ёзса бўлади. Бу ёзувни эса кейин умуман ўчириб бўлмайди.

– Антарктидадаги бир кўлнинг суви денгиз сувига нисбатан 11 маротаба шўрроқ. Бу сув 50 даража совуқдагина музлаши мумкин.

– Танамиздаги сув миқдори атиги 2 фоизга қисқарса, ақлий имкониятларимиз 20 фоизга қисқариб кетаркан.

– Тиббиётчиларнинг айтишича, сув қон босимини туширишда ёрдам беради. Агар оёқ, қўл шишса, уларни йўқ қилиш учун иложи борича кўпроқ сув ичиш керак экан.

– Мутахассисларнинг таъкидлашича, депрессиядан халос бўлиш, асабни тинчлантириш учун бир стакан сув ичиш кифоя қиларкан.

 – Дунёдаги ҳаёт учун энг хавфли сув Сицилияда мавжуд. Бу сув организмни заҳарлаб, ўлимга олиб борувчи кислотага эга.

– Бир куб сантиметр денгиз суви таркибида 1,5 грамм оқсил ва яна кўплаб витаминлар бор.

«Зукколар» китобидан 

«Ҳилол» журналининг 6(15) сонидан

Мавзуга оид мақолалар
Ҳакам ибн Утайба Муҳаммад ибн Сийриннинг дўсти эди. Муҳаммад ибн Сийрин вафот этганида ниҳоятда маҳзун бўлиб, ғамга ботди. У худди беморни зиёрат қилгандек, унинг давоми...

2588 07:10 / 17.05.2019
Инсон ҳаётида шундай лаҳзалар бўладики, у қанча давом этишидан қатъий назар ўша дамларнинг шукуҳи бир умр кишини тарк этмайди, доим мунаввар туйғулар қўзғайди, давоми...

4029 18:21 / 27.04.2020
Абу Абдураҳмон Умарий Зоҳиддан ривоят қилинади .Абу Тувола Абдураҳмон ибн Абдуллоҳ вафоти олдидан фарзандларини тўплаб, шундай деди .Ўғилларим, Аллоҳдан давоми...

1765 08:00 / 20.05.2020
Жаъфар ибн Сулаймондан ривоят қилинади .Ҳабиб Форсий шундай дейди .Бир куни хотиним нон ёпиш учун хамир қорди. Хамир тайёр бўлгач, тандирга олов ёққани кетди. Шу давоми...

3091 08:00 / 23.12.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021