1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Янги жамиятнинг энг муҳим асослари

15:06 / 17.07.2020 2303 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Набавий масжидни бино қилиш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туялари бўлажак масжиднинг ўрнига чўккан эди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларни ўша жойга масжид қуришга буюрдилар ва қурилиш ишларида ўзлари ҳам иштирок этдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам тошларни, ғиштларни кўтариб ташир эдилар. Ўшанда масжиднинг қибласи Байтул мақдисга қаратилди. Унинг устунлари хурмо дарахти танасидан, шифти эса хурмо дарахтининг шохларидан қилинди. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалолларининг ҳужралари масжиднинг ён тарафига қурилди. Қурилишни битириб бўлганларидан кейин, шаввол ойида Оиша розияллоҳу анҳо билан яшай бошладилар. Мусулмонлар ушбу масжидга илм олиш, ибодат қилиш, қозилик ишлари ва турли йиғинлар учун тўпланишар эди. Масжид уларнинг ўзаро яқинлашишларида катта омил бўлиб хизмат қиларди.

2. Ансорий ва муҳожир саҳобаларнинг оға-ини тутинишлари

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам муҳожир ва ансорий саҳобаларни бир-бирлари билан оға-ини тутинтирдилар. Улар уйларини, мол-мулкларини тақсимлашди. Ушбу биродарлик насаб биродарлигидан кучли эди. Мана шу биродарлик ила Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабилавий бирлик ўрнига диний бирликни пайдо қилдилар.

3. Мусулмонлар ва ғайридинлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномаси

Мадинада уч тоифа одамлар яшашарди: мусулмонлар, мушрик араблар ва яҳудийлар. Яҳудийлар Бану Қайнуқоъ, Бану Назир ва Бану Қурайза қабилаларидан иборат эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу тоифалар ўртасида омонлик, тинчлик, ўзаро ҳамкорлик ва бағрикенгликни ўрнатиш мақсадида аҳдномалар туздилар.

4. Ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий асосларни ўрнатиш

Ислом дин ва жамиятдан иборатдир. Шунинг учун ҳам янги жамиятда бу нарсаларнинг асосларини қуриш лозим эди. Ўша даврлардаги кўпгина Қуръон оятлари шариат аҳкомларининг ҳамма тарафдан қабул қилиб олиниши учун нозил этилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур ояти карималарни ўз сўзлари ва амаллари билан шарҳлаб, татбиқ қилиб, кишиларга ўргатиб турдилар. Мадинадаги аҳоли фазилатли ҳаёт кечирди. Улар олий мақом эгаси бўлиб, садоқат биродарлиги билан бирлашдилар. Бу жамиятнинг ҳар бир аъзоси ўзаро тенглик асосида яшар эди. Мана шундай қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биринчи исломий жамиятга асос солдилар.

«Ислом тарихи» биринчи китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саъид ибн Усмон уларни Мадинага келтирди. Аммо бухоролик асирлар тутқунликдаги ҳаётдан ўлимни афзал кўришди ҳамда Саъиднинг саройида уни ўлдиришди ва ўзларини давоми...

2836 11:00 / 17.12.2020
Довуд алайҳиссаломнинг насаблари Яҳузо Яҳудо ибн Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳимга боғланади. Насаб илми соҳибларининг ҳаммалари Довуд алайҳиссаломни Яҳузо ибн давоми...

6398 12:10 / 04.04.2019
Ҳамза розияллоҳу анҳу мусулмон бўлганларидан сўнг, орадан уч кун ўтиб, Умар ибн Хаттоб ҳам мусулмон бўлдилар...Бир куни ҳазрати Умар .Эй Аллоҳнинг Расули, биз ҳақ давоми...

4519 11:05 / 26.02.2020
Қамал тугагандан бир неча ой ўтиб, пайғамбарликнинг 10йили Абу Толиб ва Хадийжа онамиз биринкетин вафот этдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу давоми...

3590 18:00 / 17.03.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021