1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Риё

19:00 / 01.08.2021 8266 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Риё — иш ва ҳаракатларни кўрсатмоқ, бир яхшиликни ёки амални Аллоҳнинг розилиги учун эмас балки, инсонларнинг мақтови учун қилишдир. Бу ҳаракатларни амалга оширган инсонга риёкор дейилади.

Риё — инсонлар орасида руҳий таъсир, шон-шуҳрат, моддий фойда учун қилинади. Дунёга оид бу каби моддий ва маънавий фойдаларни қўлга киритиш учун, динга бўлган ҳурмат ва эътиборни ишлатиш, риёнинг энг ёмон шаклидир. Бундай ҳаракатлар ҳийлакорлик ва ёлғончиликдир.

Риёкор — кишининг сўз ва ҳаракатларидаги самимиятсизликлари, бошқа инсонлар томонидан қисқа вақтда билинади. Бу инсонларга ҳеч ким ишонмайди. Риёнинг ҳаммаси ахлоқсизлик бўлгани каби, ибодатларда риёкор бўлиш энг катта ахлоқсизликдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта сиз учун энг қўрқадиган нарсам, кичик ширк, яъни риёдир» деганлар.

Термизий ривоят қилган.

Ибодат Аллоҳ учун қилинади. Аллоҳнинг розилигидан бошқа бир мақсад учун ибодат қилиш, Аллоҳнинг розилигини ўртадан олиб ташлайди. Кўрсатиш ва фойда тушунчаси билан Қуръон ўқиш, намоз ўқиш, рўза тутиш, закот бериш, ҳажга бориш, садақа бериш ибодатларни хабата, яъни бекорга чиқаради.

Аллоҳ таоло бу ҳақда Ўзининг каломида шундай марҳамат қилади:

«Эй иймон келтирганлар! Садақаларингизни миннат ва озор бериш билан, молини Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмаса ҳам кишиларга риё учун нафақа қилганга ўхшаб бекорга кетказманг. У мисоли бир устини тупроқ босган силлиқ тошга ўхшайди. Бас, кучли ёмғир ёғса, силлиқ бўлиб қоладир. Касб қилганларидан ҳеч нарсага қодир бўлмаслар». (Бақара сураси, 264-оят).

Шу ҳолда, Аллоҳнинг буйруғини ва розилигини ўйлаб эмас, диндор кўриниш учун ибодат қилиш, олим ва билимли дейишсин, дея илм билан машғул бўлиш, саҳий деб номланиш учун закот ва садақа бериш, риёдан иборат ёмон ҳаракатдан бошқа бир маъно ифода қилмайди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

«Шубҳасиз риё ширкдир».

Ибн Можа ривоят қилган.

Аллоҳга ва инсонларга қарши ўзини самимий тутиб риёдан узоқ туриш, иложи бўлса, ибодатларни яширин қилиш, Аллоҳнинг розилигини инсонларнинг мақтовига, истагига, қўрқувига қарши танлаш ҳар бир мусулмоннинг тамойилидир.

Интернет манбалари асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар .Ким никоҳга қодир бўлмаса, бас, у рўзани маҳкам тутсин. Чунки, у вижодир, .Мишкоти давоми...

1526 10:09 / 16.12.2025
Аллоҳ таоло айтади.Ўғри эркакни ҳам, ўғри аёлни ҳам қўлларини кесинглар Токи бу уларнинг қилмишларига яраша жазо бўлсин, Аллоҳ томонидан берилган азоб бўлсин. давоми...

4638 16:40 / 23.05.2019
Аллоҳ таоло айтади.Қиёмат кунида Аллоҳ шаънига ёлғон сўзлаган кимсаларни юзлари қора ҳолда кўрурсиз..., Зумар сураси, 60.Яъни, улар .Аллоҳнинг боласи, шериги бор,, деб давоми...

7873 18:09 / 03.12.2018
Аллоҳ таоло марҳамат қилади.Эй мўминлар, молдунёларингиз ва болачақаларингиз сизларни Аллоҳнинг зикридан яъни, Аллоҳга ибодат қилишдан юз ўгиртириб қўймасин давоми...

7801 15:02 / 21.12.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021