1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

86 йиллик танаффусдан сўнг Аё София масжидида илк жума намози ўқилди

15:05 / 24.07.2020 3343 pdf Ўқиш режими + -

Истанбул фатҳ этилишининг тимсоли ҳисобланган Умумжаҳон мероси объекти Аё София юзлаб йиллар давомида мавжуд бўлган масжид мақомини қайтариб олди. Фатҳдан олдин ибодатхона 916 йил давомида черков, 1453 йилдан 1934 йилгача - масжид бўлган. Обида сўнгги 86 йил давомида музей эди. Шу йилнинг 10 июлида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған имзолаган фармонга асосан музей масжидга айлантирилди.

Бугун, 24 июль куни Истанбулдаги  Аё София масжидида илк жума намози ўқилди.

Эрталабдан Истанбул ва Туркиянинг бошқа ҳудудларидан келганлар масжид майдонига йиғила бошлади. Воқеа Туркиядаги ўнлаб маҳаллий нашрлар ва бошқа кўплаб хорижий оммавий ахборот воситаларида ёритилди. Кўплаб мусулмонлар Туркия байроқларини ушлаб, «Аллоҳ буюкдир. Аё София қайта очилди», дея жар солишди.

Масжиднинг очилиш маросимида Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам иштирок этди.

Намозда иштирок этишни истаганлар сони кўплигини ҳисобга олиб, ҳукумат диндорлар учун масжидга туташган 5та майдонни махсус тайёрлашга қарор қилди. Одамлар полиция назоратидан ўтиб, Султон Аҳмад майдонига йиғилишди. Хавфсизликни таъминлаш учун 17 минг полиция ходими сафарбар этилган.

Коронавирус пандемияси сабаб намоз ўқийдиганлар ниқоб тақиши мажбурий, шунингдек, уларнинг тана ҳарорати ҳам текширилади. Шифокорлар, тез ёрдам машиналари ва санитар вертолёти аҳоли хизматида бўлди.

Туркия Диний ишлар бошқармаси маросим учун махсус ибодат дастури ишлаб чиққан. Машҳур имомлар ва қорилар Қуръондан сураларни тиловат қилишди.

Маълумот учун, Аё Софиянинг қурилиши милодий 532 йилда бошланган ва 537 йил 27 декабрда якунланган. Ибодатхона дастлаб черков бўлган. 1453 йилда Истанбул Фотиҳ Султон Маҳмуд томонидан эгаллангач, Аё София Усмонлилар давлатининг асосий масжидига айланади. Обида музей сифатида 1985 йилда ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси рўйхатига киритилган. 1996 йилда эса Жаҳон ёдгорликлари рўйхатидан ўрин олган.

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Профессор, шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратларининг водий бўйлаб қилаётган илмий ташрифлари давом этмоқда. 2023 йил 29 ноябрь санаси, куннинг иккинчи ярмида устоз, доктор давоми...

1764 17:50 / 29.11.2023
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида Ўзбекистон элчихонаси билан ҳамкорликда Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг илмий ва маданий меросига давоми...

1203 21:22 / 09.02.2025
9 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари учун 20242025 ўқув йили қабул давоми...

964 11:40 / 10.07.2024
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигидаги делегация аъзолари Буюк Британияда бўлиб, маърифий жабҳалардаги давоми...

1330 22:08 / 03.12.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021