1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қабул имтиҳонларида шаффофлик ва адолатни таъминлаш – динимиз талаби!

11:40 / 10.07.2024 965 pdf Ўқиш режими + -

9 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари учун 2024-2025 ўқув йили қабул имтиҳонларига тайёргарлик билан танишди.

Таълим ва илмий-тадқиқотлар бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов диний таълим муассасалари учун янги ўқув йили кириш имтиҳонларини тартибли ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берди.

Муфтий имтиҳонларни адолатли ва холисона ўтказиш, тартиб-қоидаларга риоя этиш, жараёнлар шаффоф бўлишига эришиш ҳамда тегишли хоналар хавфсизлигини таъминлаш, видеокузатув камералари билан жиҳозлаш каби муҳим жиҳатларга диққат қаратди.

Шунингдек, имтиҳонларни очиқ-ошкора ва адолатли ўтказиш орқали ёш авлод ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, иқтидорли ёшларга билимларини намоён этишга имконият бериш қайд этилди. Имтиҳон олишга масъул устоз ва мутахассислар Аллоҳ таоло ҳузурида ҳам, халқимиз олдида ҳам улкан масъулиятни чуқур ҳис этиши ҳамда номақбул иллатлардан сақланишларига катта урғу қаратилди.

Мадрасаларга кириш имтиҳон саволлари умумтаълим мактаб дастурлари асосида, олий диний таълим муассасалари учун кириш имтиҳон саволлари эса мадраса таълим дастурлари асосида бўлиши таъкидланди.

Йиғилиш якунида қабул жараёнларини намунали ташкил этиш, замонавий хавфсизлиги таъминланган электрон дастурлардан фойдаланиш, абитуриентлар учун муносиб шароитларни тайёрлаш, уларнинг тест синовларидаги ҳуқуқ-мажбуриятларини тушунтириш, видеокузатув қурилмалари орқали назорат қилиш, ота-оналар учун кутиш жойларини ҳозирлаш ва имтиҳон жараёнларини намойиш этиш учун экранлар ўрнатиш кабилар ҳам белгилаб олинди.

Йиғилиш сўнгида қабул имтиҳонлари муваффақиятли ўтишини тилаб дуолар қилинди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ҳижрий 193 йилда Ҳорун ар Рашид Баҳрир Рум Ўрта Ер денгизи ва Баҳри Қулзум Қизил денгизни боғловчи канал қазишни ихтиёр қилган. Чунки бу канал орқали озиқовқат давоми...

1853 17:43 / 25.06.2024
Ислом олами робитаси китоб ва суннатга хизмат қилиш ҳайъати Қирғизистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда Қуръони каримни ёд олган қирқ етти қори шарафига давоми...

1919 09:50 / 23.07.2019
Бу воқеа анча йил аввал рўй берди. АҚШнинг Техас штатида яшовчи Ёдира Сабот деган киши бундан 13 йил олдин Исломга кириб, мусулмон бўлади. Шундан бошлаб турмуш давоми...

3714 12:36 / 13.03.2019
Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари 2023 йил 17 август куни бўлиб ўтиши давоми...

1909 12:42 / 13.08.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021