1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Қарз беришдаги хурсандчиликлар

13:45 / 10.07.2024 2129 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳаётда турли вазият юзага келиб, қаршимиздан биз кутмаган муаммолар чиқиб қолади. Ана шундай муаммолар ечим сифатида гоҳида бировдан қарз сўрашга мажбур бўламиз. Бу ҳолат ҳар кимда учраши мумкин. Қарз сўрашнинг ёмон ёки уятли жойи йўқ, шаръий жиҳатдан жоиз. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам баъзан қарздор бўлганлар.

Ҳозирги кунда қарз олиб, вақтида қайтармаслик, бутунлай ёки тўлиқ бермаслик ҳолатлари ҳам учраб тургани сабабли қарз сўраш кишига ноқулай бўлмоқда. Қарз сўралган киши ҳам ўйланиб қолади. Бу, албатта, қарз олди-бердининг одобларига риоя қилмаслик оқибатидир. Шунинг учун ҳам «Қарз беришдаги хурсандчиликлар» десак, баъзи кишиларга эриш туюлиши мумкин. Лекин қарз беришда ҳам хурсандчилик бор. Қуйида шу ҳақда бироз тўхталамиз:

– Қарз сўралган киши Аллоҳ таоло уни қарз берадиган даражада моддий имкониятли қилиб қўйганидан хурсанд бўлади.

Биров қарз сўраса, зарурий эҳтиёжимиздан ортиқ маблағимиз бўлсагина бера оламиз. Зарурий эҳтиёждан ортиқ маблағ бўлиши моддий имкониятнинг кенглигидир. Аллоҳ таоло қарз берувчини олувчидан нисбатан моддий жиҳатдан устун қилиб қўйибди. Қарз берувчи шундан хурсанд бўлиб, шукр қилади.

– Берган пули қайтиб келиши ҳақида ўйлаб хурсанд бўлади.

Ҳар ким эҳтиёжига кўра мол йиғиши мумкин. Биров уй олиш учун, биров машина, бошқаси тўй қилиш каби эҳтиёжлар билан. Шундай вақтда қарз сўраб келинганда эҳтиёжи учун пул йиғаётган киши уни эҳсон қилиб юбора олмайди, аммо қарз бериб туриши мумкин. Шунда зарурий эҳтиёжи учун пул қайтиб келишини ўйлаб хурсанд бўлади.

– Бир мўминга фойдаси текканидан хурсанд бўлади.

Қарз бериб, бировнинг мушкули аришига, унга манфаат етказишга сабаб бўлиш ҳам қувонарли ҳолатлардандир.

– Ажр-савобдан умидворлик.

Баъзи ҳадисларда қарз бериш шу миқдордаги молнинг ярмини садақа қилиш билан баробарлиги айтилган.

– Қарзни қайтиб олгунча бўлган ҳолат хурсанд қилади.

Яъни биров бошқа бировга бир миқдорда пул қарз берди. То пулини қайтиб олгунча унга эҳтиёжи тушмай яшаши ҳам хурсанд бўларли ҳолатдир. Аллоҳ таоло уни шу пулдан беҳожат қилди.

– Берилган пулни қайтиб олиш ҳам хурсандчиликка сабаб бўлади.

Бир мўмин олган омонатини адо этиши хурсандчиликка сабабдир. Айниқса, бунга кўп ҳам риоя қилинмаётган даврда.

– Охиратдаги хурсандчилик.

Ким бир мўминнинг дунё машаққатларидан бир машаққатини аритса, Аллоҳ таоло унинг охират машаққатларидан бир машаққатини аритиши ҳадисда келган. Бу ниҳоятда хурсанд бўларли ҳолат, албатта.

Ғиёсиддин Юсуф

«Ҳилол» журнали 7-сон

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ сизлардан иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга уларни ер юзида худди улардан олдин ўтганларни халифа қилганидек, халифа қилишни, улар учун Ўзи рози давоми...

4605 18:31 / 26.02.2018
Омина деган аёл бор эди. Ҳар куни Қуръон ўқир, имкони етганича оятлардан ёдлар эди. Икки қизини ҳам узатиб, эри билан ёлғиз яшарди.Бир куни эрига Бориб, давоми...

7015 11:11 / 19.12.2021
4653. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.У киши сафарни ирода қилган одамга .Менга яқин кел. Сен билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз ила давоми...

7405 19:14 / 21.03.2018
Гуноҳ қилиб турган ҳолатингда Аллоҳ сенга неъматлар инъом этаётган бўлса, бундан ғурурланма Бу неъматларни яхшилиқдан нишона, деб хомтама ҳам бўлма Балки, бу давоми...

2713 17:00 / 21.02.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021