1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уйда қолинг

Тафаккур қилайлик ёки карантинда нималарга улгурдим

11:09 / 26.07.2020 2833 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сершовқин кўчаларни, ҳар куни яқинингдек ҳол-аҳвол сўрагувчи тенгдошларни, қучоқ очиб бизга билим берувчи устозларни эслаган сайин юрагинг бир энтикади. Ўша дамларни қанчалик соғинганимни сезаман. Aфсуски, карантин туфайли уларни кўришга имкон топа олмадим.

Бу касаллик биз учун берилган синовдир. Буни албатта Aллоҳ таоло илоҳий ҳикмати билан яратгандир. Aхир карантиннинг ҳам яхши ва ёмон томонлари борку. Масалан бир неча йиллардан бери емирилиб бораётган атмосферадаги азон қатлами шу карантин даврида қайта ўнгланди, вирус туфайли дунёнинг 45 жойида авж олиб бораётган уруш барҳам топди, йирик шаҳарлардаги ифлосланган ҳавонинг 75 фоизи тозаланди. Шунингдек, биргина вирус дунёдаги барча инсонлар тенг эканлигини исботлади, дунёнинг кўринишини тубдан ўзгартирди.

Жимитдек вирусдан қўрқиб, инсонлар тозаликка ҳаддан зиёд эътиборли бўлиб қолишди, сувдан ва совундан фойдаланиш, шахсий гигиена юқори чўққига чиқди. Балки, кўринмас ёвнинг пайдо бўлиши ортида ҳам биз яхши англамайдиган ҳикмати бордир.

Шахсан мен карантин даврида узоқ вақтдан бери улгурмаётган барча ишларимни якунладим, инглиз ва рус тилларини ўрганаяпман, «Hilol eBook» дастури орқали электрон тарзда чиқаётган 31 дона китобни ўқидим, жаҳон ва ўзбек адабиётининг нодир асарларини тамомладим, диний ва дунёвий билимларим анча кенгайди. 

Aлбатта, коронавирус пандемияси сабаб юзага келаётган зиён-зарарлар жуда улкан. Айниқса, энг ёмони инсонлар ҳаётига раҳна солаётганидир. Бу касалликни ҳақиқатда 21 асрнинг вабоси десак муболаға бўлмайди.

Азиз юртдошлар, дўстлар, тафаккур қилайлик буларнинг барчаси Яратганнинг бизга берган синовидир. Вақт борида Aллоҳнинг берган неъматларидан унумли фойдаланайлик, синовларга бардошли бўлайлик. Биз вирусни бирга енгамиз. Эркин, карантин ва чекловларсиз ҳаётга қайтамиз. Иншааллоҳ, яхши кунлар ҳали олдинда.

Манба: grandtalim

Мунира Умаралиева

Мавзуга оид мақолалар
СОЛАТУЛ МУНЖИЯ ТУНАЖЖИЙНААСОЛААТУН НАРИЯ

45820 18:34 / 01.01.2020
Бир ҳаким зотдан Саодат нимаrdquo деб сўралганда Дунёдаги офият ва охиратдаги афвrdquo, деб жавоб берган эканлар. Дарҳақиқат, офият, саломатлик қанчалар улуғ саодат, давоми...

3629 11:00 / 26.06.2020
Роббимиз инсониятни тарбиякунандасидир. Эслатма олувчи ҳар қандай мусибатдан эслатма олаверади. Лекин неъматлар ичида чўмилиб яшаётган одам, ҳаммавақт ҳам у давоми...

3005 17:44 / 23.07.2020
Инсон умри давомида кўп неъматларнинг қадрига етмайди. Бетоб бўлмагунимизча соғликнинг, нотинчлик бўлмагунича тинчликнинг, ўлим эшик қоқмагунича ҳаётнинг... давоми...

3849 15:08 / 02.10.2020
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021