1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Азон ва азон айтувчи кишининг фазли

13:30 / 23.08.2020 4805 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ أَبِي صَعْصَعَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ أَبَا سَعِيدٍ الْخُدْرِيَّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ لَهُ: إِنِّي أَرَاكَ تُحِبُّ الْغَنَمَ وَالْبَادِيَةَ، فَإِذَا كُنْتَ فِي غَنَمِكَ أَوْ بَادِيَتِكَ فَأَذَّنْتَ بِالصَّلَاةِ فَارْفَعْ صَوْتَكَ بِالنِّدَاءِ، فَإِنَّهُ لَا يَسْمَعُ مَدَى صَوْتِ الْمُؤَذِّنِ جِنٌّ وَلَا إِنْسٌ وَلَا شَيْءٌ إِلَّا شَهِدَ لَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ. قَالَ أَبُو سَعِيدٍ سَمِعْتُهُ مِنَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالنَّسَائِيُّ.

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Абу Соъсоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У кишига Абу Саъийд ал-Худрий розияллоҳу анҳу:

«Мен сенинг қўйни ва чўлни яхши кўришингни билмоқдаман. Қачонки қўйинг ичида, чўлингда бўлсанг-у, намозга азон айтадиган бўлсанг, овозингни баланд кўтар. Чунки қайси бир жин, инс ёки бирор нарса муаззиннинг овозини эшитса, албатта, қиёмат куни унга гувоҳлик беради. Буни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман», деган экан».

Бухорий ва Насаий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Абу Соъсоъа Мозиний ал-Ансорий ишончли ҳадис тўпловчи тобеъинлардан бўлганлар. Оталари улуғ саҳобалардан эдилар. У киши ҳадисларни оталаридан, Абу Саъийд ал-Худрий, Ато ибн Ясор, Умар ибн Абдулазиз, Соиб ибн Ҳаммодлардан ривоят қилдилар.

Бу зот Абу Жаъфарнинг халифалик даврларида вафот этдилар.

Ҳадиси шарифда азоннинг ва азон айтувчи кишининг фазли яна ҳам оширилмоқда. Шу билан бирга, азонни иложи борича узоққа етадиган қилиб айтишга тарғиб қилинмоқда.

Ҳазрати Билол розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари атрофидаги энг баланд уй – Бани Нажжор қабиласидан бўлган бир аёлнинг уйи тепасига чиқиб азон айтар эдилар.

Бу ҳадисдан ёлғиз одам чўлда бўлса ҳам азон айтиб, намоз ўқиши яхши эканлиги маълум бўлмоқда.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, келажакда сиз учун ажам юртлари фатҳ давоми...

3885 12:09 / 02.02.2020
407. Умму Холид бинт Саъид ибн Ос розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабр азобидан паноҳ сўраётганларини эшитдим,. Бухорий давоми...

1773 19:00 / 19.04.2024
664. Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганганларингиз ва ўргатганларингиздир,, давоми...

2397 19:00 / 24.04.2025
603. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Фитрат бештадир хатна ҳаром тукларни тозалаш қўлтиқ остидаги давоми...

4403 17:00 / 24.12.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар