1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Исломдаги биринчи байроқ

16:07 / 23.08.2020 3454 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(ҳижрий 1 йил)

Рамазон ойида ҳазрати Ҳамза розияллоҳу анҳу бошчиликларида ўттиз нафар муҳожирдан иборат саҳобалар тарафидан байроқ кўтарилган, улар Қурайш карвонининг йўлини тўсиб чиқишган эди. Лекин у ерда уруш бўлмади.

Шаввол ойида Убайда ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу бошчилигида байроқ тикилиб, яна одамлар юборилди.

Зулқаъда ойида Саъд ибн Абу Ваққос бошчилигида байроқ тикилди.

У пайтларда Қурайш савдо карвонлари йўлини топиб, ўтиб кетган, мусулмонлар уларни тутолмай ёки йўлини тўсолмай қолган ҳоллар кўп бўларди.

Ҳижрий иккинчи йилдаги ғазотлар

Сафар ойида аввал Абво (Ваддон) ғазоти бўлиб ўтди. Бу ғазотда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан иборат бир гуруҳ муҳожирлар Қурайш карвонининг йўлини тўсиб чиқишган эди. Улар ўтиб кетган бўлиб, топа олишмади.

Рабиъул аввал ойида Бувот ва Сафавон ғазотлари уюштирилди.

Жумодус соний ойида Зул Ушайра ғазоти бўлди.

Муҳожирлар Қурайш карвонларини қўлга тушириш учун чиқишар, лекин улар қочиб қутулишар эди. Баъзи саҳобалар Абу Суфённинг Шом ўлкасидан қайтишини интизор бўлиб кутишарди.

«Ислом тарихи» биринчи китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Юшаъ ибн Нун алайҳиссаломдан кейин Бану Исроилнинг ишини Ҳизқил алайҳиссалом давом эттирдилар. Аммо у кишининг фаолиятлари узоқ давом этмади. Ҳизқил давоми...

3383 19:45 / 29.03.2019
Зулкифл алайҳиссалом Айюб алайҳиссаломнинг ўғилларидир. Бу зот ҳақларида Қуръони каримнинг икки жойида қисқагина маълумот келган. Қуръонда ҳам, ҳадисда ҳам давоми...

7044 14:40 / 10.03.2019
Мусулмонлар қайтиб кетгач, улар аҳдларидан қайтиб, яна йўлтўсарлик билан машғул бўлишди. Улар мусулмонларни ўлдиришар ва экинларини пайхон қилишар эди. давоми...

8880 19:00 / 13.12.2020
1194 йил 4 мартда Масжидул Ақсони озод қилган баҳодир, Ҳиттин жанги қаҳрамони султон Салоҳиддин Айюбий вафот этди. Дунё фақатгина сабаблар билан бирга бўлганида давоми...

3142 16:00 / 10.03.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021