1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Дунё Аллоҳнинг қадари билан юради

16:00 / 10.03.2023 3142 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1194 йил 4 мартда Масжидул Ақсони озод қилган баҳодир, Ҳиттин жанги қаҳрамони султон Салоҳиддин Айюбий вафот этди.

 Дунё фақатгина сабаблар билан бирга бўлганида Салоҳиддин токи султон бўлгунича яшамаган бўлар эди. Аммо у яшади, султон бўлди. Чунки дунё Аллоҳнинг қадари билан юради!

Салоҳиддин чақалоқлик пайтида салбчилар мусулмонлар турган қалъага ҳужум қилишди. Қалъа ичидаги қўшинни Салоҳиддиннинг отаси бошқараётган эди. Душманлар қалъани қулатишлари аниқ бўлганидан кейин у катталар билан маслаҳат қилди. Улар: «Қалъани бой бериш султонни бой беришдан осонроқ!», дейишди.

Султон қалъадан қочиб чиқишга қарор қилди. Аммо чақалоқ бўлган Салоҳиддин тинмасдан чинқирар эди. Султон хотинидан чақалоқни жим қилишини сўради. Чунки душманлар уларни сезиб қолиши мумкин эди. Хотини чақалоқни жим қилишга уринди, аммо бефойда эди. Шунда султон отдан тушиб чақалоқ бор бўлган араванинг олдига келди. Унда матолар ҳам бор эди. Матоларни у ёқ, бу ёққа қилиб араванинг остини очди. Чақалоқни у ерга қўйиб устидан матоларни ташлади ва хотинига деди:

«Агар умри бўлса яшаб кетади!».

Салоҳиддиннинг умри бор экан. У яшаб султон ҳам бўлди. Жанг қилди, Қуддусни фатҳ ҳам қилди!

Оналаримиз айтишар эди: «Қирқ йил қирон бўлсада, ажали етган ўлади!».

Ҳиттин жанги оқшомида Салоҳиддин қўшин оралаб юрган эди. Бир чодирда кишиларнинг намоз ўқиётганини, Қуръон тиловат қилаётганини кўриб деди: «Ғалаба мана шу ердан бошланади!». Салоҳиддин юришда давом этди. Яна бир чодирда кишиларнинг кулишиб, ҳазиллашиб, ўйин-кулгуга берилиб ўтирганларини кўриб: «Мағлубият мана шу ердан бошланади!», деди.

Афсуски, бугун бизда қурол кўп. Бу албатта яхши. Аммо ғалаба сабабларига молик эмасмиз. Бу жуда ҳам ёмондир. Жуда ҳам ёмон!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биҳар Ҳиндистоннинг шимолишарқидаги штат бўлиб, Непал билан чегарадош. Унинг майдони 174 минг км2. Аҳолиси 86,3 млн.дан ортиқдир. Маъмурий маркази mdash Патна шаҳри давоми...

2711 09:00 / 22.02.2023
IXбоб Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ айтадилар Баъзи инсонлар мавъиза учун йиғилиш ўтиришни ёмон кўришди. Баъзилар, агар бу билан Аллоҳ таолонинг давоми...

2688 15:02 / 08.09.2020
Хаворижлар, Алий розияллоҳу анҳуни Сиффиндаги урушни тўхтатиб, Қуръони Каримнинг ҳукмига тушишга мажбурлаган, кейин ҳакамликни инкор қилган, Ҳарура деган жойда давоми...

1731 14:18 / 11.04.2025
Шаввол ойида Исломни ва мусулмонларни бутунлай йўқ қилиб ташлаш мақсадида барча Ислом душманлари уюшиб жам бўлди. Қурайш, Ғатафон ва бошқа қабилалар тўпланиб, давоми...

2146 11:00 / 24.02.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021