1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Раддия

Расмий муносабат: «Шарли Эбдо»даги карикатура бўйича

16:30 / 04.09.2020 3967 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шу йил 2 сентябрь куни Париж шаҳрида 2015 йилнинг 7 январида «Шарли Эбдо» журнали таҳририятига уюштирилган ҳужумга алоқадорликда айбланаётган 14 киши устидан суд иши бошланди. Шу муносабат билан мазкур журнал таҳририяти Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга оид карикатурани қайтадан босиб чиқарди.

Ушбу карикатура чоп этилиши мусулмон оламида турли эътироз ва норозиликларга сабаб бўлмоқда. Жумладан, Мисрдаги Ал-Азҳар университети ушбу карикатурани чоп этгани учун «Шарли Эбдо» таҳририятини қоралаб баёнот билан чиқди. Баёнотда бундай карикатураларни атайин қайтадан чоп этиш мўмин-мусулмонларнинг ҳиссиётларини қўзғаш, фитна чиқариш ва мусулмонларнинг диний қадриятлари, тимсолларига нисбатан тажовуз экани айтилади ҳамда бу ҳолат мусулмонлар томонидан қаттиқ қораланиши билдирилади.

Шу ўринда, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ушбу хатти-ҳаракатни қоралаб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни обрўсизлантиришга қаратилган ҳолатни халқлар ўртасидаги ўзаро тотувликни бузишга қаратилган фитна, ўз навбатида, одамларнинг диний эътиқоди билан боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақоратлаш, диний қадриятларни оёқ ости қилиш, миллатлараро ва динлараро адоват уйғотиш, деб баҳолайди.

Шуни таъкидлаш зарурки, ким бўлишидан қатъий назар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳар қанча камситишга уринмасин, бу иши билан муборак динимизга ёки У зотнинг сийратларига заррача ҳам зиён етказа олмайди. Ислом тарихидан кўриш мумкинки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига ҳатто суиқасд қилишга интилган Ҳаким ибн Ҳизомни бағрикенглик ила кечириб юборганлар. Суюкли амакилари бўлган Ҳамза ибн Абу Толибни ўлдирган Ваҳшийни бир умр қалбларида қайғули хотира сифатида муҳрланган бўлишига қарамай, уни афв қилганлар. Булар шубҳасиз, Қуръони каримдаги: «Афвни (қабул қилиб) олинг, яхшиликка буюринг! Жоҳиллардан юз ўгиринг!» (Аъроф сураси, 199-оят) кўрсатмасининг амалдаги исботидир.

Шундай экан, бундай ҳаракатларга нисбатан тажовузкорона эмас, балки Набий алайҳиссаломга хос ҳалимлик, босиқлик ва зукколик билан муносабат билдириш керак. Шунда ёмон ниятли кимсалар томонидан халқлар, миллатлар, динлар ўртасига низо уруғини сочиш мақсадида уюштирилаётган ҳар хил кўринишдаги фитналар, турли найрангларга Пайғамбаримиз алайҳиссаломга хос ва мос йўл тутган бўламиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
4савол. Биз .Қуръонни Муҳаммаднинг шогирдлари ёзган, Қуръонннинг асл нусхаси сақланмаган, фақат унинг кейинроқ кўчирилган нусхалари маълум,, деб ўқидик. Демак у давоми...

8148 20:35 / 22.04.2017
26Савол. Нимага асосланиб сиз Муҳамммадни Пайғамбар деб ҳисоблайсиз У НажаткорМасиҳдан 600 йил кейин туғилган. У келажак тўғрисида бир аҳамиятлироқ нарсани давоми...

6618 20:53 / 22.04.2017
24савол. Қуръон бир вақтнинг ўзида 4 тагача хотинга эга бўлишни рухсат қилади, бу тўғрида пайғамбарингиз айтган. Бунинг ўзи бузуқлик, нафсига эрк беришдир, Инжил эса давоми...

16108 20:51 / 22.04.2017
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда аҳли илмларни мақтаб шундай деб марҳамат қилган .Эй иймон келтирганлар Агар мажлисларда сизларга .Жой беринг,, давоми...

2673 11:00 / 25.02.2021
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021