1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Обид Журайж қиссаси

08:00 / 05.09.2020 4220 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қадимда Журайж деган бир обид бор эди. У узлатга чекинган бўлиб, доим ўз ҳужрасида ўтирар эди. Бир куни у намоз ўқиётган эди, онаси келиб, «Журайж!» деб ўғлини чақирди. Журайж ичида: «Роббим, онам, намозим (яъни онам чақиряпти, мен эса намоз ўқияпман)» деб, онасига жавоб бермай, намозини давом эттирди. Онасининг жаҳли чиқди. Эртаси куни ҳам онаси у намоз ўқиётган пайтда келиб, яна чақирди. Журайж ҳам яна: «Роббим, онам ва намозим», деди-да, намозни давом эттирди. Учинчи куни ҳам худди шундай бўлди. Шунда онаси: «Аллоҳим, уни фоҳишаларга йўлиқтирмай жонини олмагин», деб қарғаб юборди.

Бир куни одамлар Журайжнинг ўта ибодатгўйлиги, ҳеч нарсага чалғимаслиги, дунё фитналарига алданмаслиги ҳақида гаплашиб ўтиришарди. Ўша атрофда юрган чиройли, лекин бузуқ бир аёл буларнинг суҳбатини эшитиб қолди-да, келиб, «Хоҳласангиз, уни фитнага солишим мумкин», деди. Одамлар бунинг фойдаси йўқлигини айтишди. Шунда ўша фоҳиша бориб, Журайжга ўзини таклиф қилди. Журайж унга қараб ҳам қўймади. Жаҳли чиққан фоҳиша қирга чиқиб, чодирда яшайдиган чўпоннинг олдига келди-да, у билан зино қилиб, ҳомиладор бўлиб қолди. Бола туғилгач эса «Бу бола Журайждан бўлган», деб даъво қилди. Одамлар фоҳишанинг гапига ишониб, дарғазаб ҳолда Журайжнинг олдига келишди, унинг кулбасини бузиб, камига унинг ўзини калтаклай бошлашди. Ҳеч гапдан хабари йўқ Журайж бунинг сабабини сўраган эди, «Сен мана бу фоҳиша билан зино қилган экансан-ку! Ана, сендан бола ҳам кўрибди», дейишди. «Қани ўша бола?» сўради Журайж. Болани олиб келишди. Журайж «Мен намоз ўқиб олай», деди. Таҳорат олиб, намоз ўқиди. Намоздан сўнг боланинг олдига келди-да, унинг қорнига бармоғи билан бир ниқтаб, «Эй бола, сенинг отанг ким?» деб сўради. Шу пайт чақалоқ тилга кириб, «Фалончи чўпон» деб, ҳақиқий отаси кимлигини айтиб берди. Одамлар бу мўъжизани кўриб, бақадек қотиб қолишди. Фоҳишага ишониб, катта хато қилиб қўйганини англашди. Улар Журайжга: «Кулбангни олтиндан қуриб берамиз», дейишди. У: «Йўқ, олдин қандай бўлса, худди шундай – лойдан қуриб беринглар», деди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кўринишидан ўғирланган ёки тортиб олинган молни сотиб олиш мумкинмиЖавоб Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Кўринишидан ўғирланган ёки тортиб олинганлиги маълум давоми...

7205 15:30 / 13.01.2019
Балоғатга етган мусулмон эркак учун авратини тўсадиган кийим кийиши фарздир..Аврат, сўзи луғатда .нуқсон,, .айб, деган маъноларни билдиради. Шариатда, беркитилиши давоми...

6274 10:11 / 18.06.2020
Болалар орасида адолат қилиш ҳам отаонанинг вазифаси ва болаларнинг ҳаққидир. Ислом адолат динидир. У доимо барча нарсада, барча ерда, барча учун адолат давоми...

4996 17:00 / 05.07.2022
Муҳаммад ибн Каъб айтади .Умар ибн Абдулазиз амир бўлгач, менга одам юборди. Мадинада эдим, унинг олдига бордим. Ҳузурига кирганимда уни таниёлмай, таажжуб билан давоми...

2152 08:00 / 17.12.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021