1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода Нобель тинчлик мукофотининг номзоди сифатида тасдиқланди

11:00 / 14.09.2020 2737 pdf Ўқиш режими + -

Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода тинчлик бўйича Нобель мукофотига Озарбайжон томонидан номзоди қўйилди. Бу ҳақда Халқаро Нобель ахборот маркази вице-президенти Бейбалу Алескеровга таяниб, «АПА» ахборот агентлиги хабар берди.

Алескеровнинг қайд этишича, Оллоҳшукур Пошшозода Нобель тинчлик мукофотининг эксперт гуруҳи томонидан номзод сифатида тасдиқланган.

Islam.ru маълумотлари бўйича, бу мукофотга номзод иккинчи маротаба қўйилмоқда ва яширин овоз бериш натижалари сентябрь ойи охирида ёки октябр ойи бошида маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Оллоҳшукур Пошшозода Тошкент ислом институтининг илк битирувчиси бўлиб, 1975 йили бир қатор уламолар, жумладан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳам Олий маъҳадни тамомлаган эдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 2 февраль куни, Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва .Ўзбекгидроэнерго, АЖ ўртасида .Ҳар тарафлама ҳамкорлик бўйича давоми...

1897 21:30 / 04.02.2021
Туркиянинг Эрзурум Дипломатия академияси Отатурк университетида Очиқ тамаддун ислом келажагиrdquo мавзуида конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туркиянинг yeniasya.com.tr, давоми...

2613 09:45 / 04.03.2019
Куни кеча муфтий Усмонхон Алимов Парижга етиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар диний идораси Матбуот хизмати хабар берди.Муфтийни Париж аэропортида Россия давоми...

2283 09:14 / 11.12.2018
Бугунги кунда бино тўлиқ қад кўтарган. Унинг марказида улкан шарқона гумбаз, тўрт томонида 34 метрлик пештоқлар қурилган.Давлатимиз раҳбари ҳар бир йўлак ва хонага давоми...

2015 10:20 / 30.01.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021