1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Тавбанинг шарофати

08:04 / 17.09.2020 3625 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусо алайҳиссаломнинг даврида Бану Исроилга қаҳатчилик келди. Одамлар Мусо алайҳиссаломнинг олдига бориб, «Калимуллоҳ, Роббингизга дуо қилинг, ёмғир ёғдирсин», дейишди. Етмиш минг ёки ундан ҳам кўп одам саҳрога чиқди. Мусо алайҳиссалом: «Аллоҳим, ёмғир ёғдир, раҳматингни ёғдир! Эмизикли болалар, чорвалар, мункайган кексалар туфайли бизларга раҳм қил!» деб дуо қилдилар. Лекин осмон янада булутсиз бўлиб, қуёш баттар қиздира бошлади. Мусо алайҳиссалом: «Аллоҳим, ҳузурингда менинг ўрним арзирли бўлмаса, охирзамонда юборадиган уммий Набий Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳурмати (ёмғир ёғдир)!» деб дуо қилдилар. Шунда Аллоҳ: «Ҳузуримда ҳурматинг йўқ эмас, сен ҳам ҳузуримда ҳурматлисан. Лекин ичингизда қирқ йилдан бери Менга гуноҳ билан рўбарў бўладиган одам бор. Одамларга айт, у орангиздан чиқиб турсин, у туфайли сизларга ёмғир ёғмаяпти» деб ваҳий қилди. Мусо алайҳиссалом: «Аллоҳим, мен заиф бандаман, овозим ҳам заиф. Булар етмиш мингдан кўп, овозим уларга қандай етиб боради?» дедилар. Аллоҳ таоло: «Сен чақиравер, Биз етказамиз» деб ваҳий қилди. Мусо алайҳиссалом ўрнидан туриб, «Аллоҳга қирқ йилдан бери гуноҳкор ҳолда рўбарў бўладиган осий банда! Орамиздан чиқ, сен туфайли ёмғир ёғмаяпти экан», дедилар. Ўша гуноҳкор одам ўнгу сўлига қараб, ҳеч кимнинг орадан чиқмаётганини кўриб, сўралаётган одам ўзи эканини билди. Ичида: «Ҳозир чиқсам, шарманда бўламан. Чиқмай ўтираверсам, мен туфайли ёмғир ёғмайди» деди-да, афсус чекиб, кийимига ўралиб олди, «Аллоҳим, қирқ йилдан бери Сенга осийлик қиламан, Сен эса менга муҳлат беравердинг. Энди Сенга бўйсундим, тавбамни қабул қил», деди. У сўзини тугатмасидан осмонда булут тўпланиб, челаклаб ёмғир қуя бошлади. Мусо алайҳиссалом: «Аллоҳим, нима учун ёмғир ёғдирдинг, ахир орамиздан ҳеч ким чиқмади-ку?» дедилар. У Зот: «Ёмғир ёғмаганига сабаб бўлган кишининг тавбаси туфайли ёмғир ёғдирдим» деди. Шунда Мусо алайҳиссалом: «Бу тавба қилган бандангни менга кўрсат», дедилар. Аллоҳ таоло: «Эй Мусо! У Менга осийлик қилганида уни фош қилмаган эдим, энди Менга итоат қилаётганда фош қиламанми?» деди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Бир гуруҳ ўғрилар кечаси карвонни тунаш учун йўлга чиқишди. Узоқдан пойлаб туришган эди, қоронғи тушиб, карвоннинг қораси кўринмай қолди. Улар қанча тикилса ҳам давоми...

3493 09:00 / 10.10.2020
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Саид ибн Омир розияллоҳу анҳуни Ҳимсга волий қилиб юборган эдилар.Мадинага Ҳимсдан вакиллар келганда, Умар розияллоҳу анҳу давоми...

3064 11:00 / 30.12.2020
Бир киши савол берди .Шайх, гарчи хилватда, ёлғизликда содир этган гуноҳларим кўп бўлсада, инсонлар томонидан ҳурмат кўраман, яхши кўришади. Сабаби нимада давоми...

2387 12:20 / 15.01.2022
биринчи мақолаПайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кўплаб ҳадисларда келажакда бўладиган ишларнинг хабарини берганлар. Ўша ишларнинг кўплари бугунги кунда давоми...

2356 16:12 / 02.09.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021