1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

98-боб. Қулга тоқати етмайдиган иш буюрмаслик

18:04 / 28.09.2020 2026 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мамлукнинг таомга, кийимга ҳаққи бор. Унга кучи етмайдиган иш буюрилмайди», дедилар».

Шарҳ: Демак, қул оч қолса, қулдор айбдор. Яланғоч қолса, қулдор айбдор. Қулдор одам ана шу мажбурият, масъулиятларни зиммасига олиши шарт. Шу билан бирга, қулга унинг қудрати етмайдиган иш буюрилмас экан.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мамлукнинг таомга, кийимга ҳаққи бор. Унга кучи етадиган иш буюрилади», дедилар».

Шарҳ: Бу ҳадис аввалги ҳадиснинг бироз бошқачароқ шаклидир.

Ушбу ҳадислардан кўриниб турибдики, бутун дунёда қулдорлик ҳукмрон бўлиб турган пайтда Ислом дини қулларнинг ҳақ-ҳуқуқларини белгилаб қўйган, уларнинг инсонлик даражаларини кўтарган, зарур ҳаётий эҳтиёжлар – таом ва кийимлар билан таъминлашни, шунингдек, тоқатидан ортиқ иш юкламасликни шарт қилиб қўйган, умуман, қулларнинг манфаатларини биринчи бор ҳимоя қилиб чиққан.

Маърурдан ривоят қилинади:

«Абу Заррнинг олдидан ўтдик. Унинг эгнида битта кийим, ғуломида эса бош-оёқ кийим бор эди. Унга:

«Агар манавини олиб, унга бошқасини берсанг, бош-оёқ кийим бўларди», дедик. Шунда у:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Булар биродарларингиз. Аллоҳ уларни қўл остингизда қилиб қўйган. Кимнинг қўл остида биродари бўлса, унга ўзи еганидан едирсин, ўзи кийганидан кийдирсин. Кучи етмайдиган ишни буюрмасин, буюрса, ўзи ёрдам берсин», деганлар», деди».

Шарҳ: Бу ҳадиси шариф ва унинг батафсил шарҳи юқорида ўтди.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Язийд ибн Абу Ҳабийбдан ривоят қилинади .Уламолар .Онанинг ҳаққи отанинг ҳаққидан афзал,, дер эдилар. Ҳар бирининг ҳам ҳаққи бор,. Шарҳ Отаонанинг давоми...

2124 09:23 / 12.06.2024
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ таолонинг наздида дўстларнинг энг яхшиси дўстларига энг кўп яхшилик давоми...

2093 15:30 / 12.10.2019
Қуръони Карим оятлари ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари асосида мусулмон уммати отаонага оқ бўлиш катта гуноҳларнинг каттаси эканига иттифоқ давоми...

2145 14:04 / 24.11.2024
Аввалги ҳадисларда қиз фарзандлар зикр қилинган бўлса, бу ҳадис сингилларни тарбиялаш ҳақида келган. Яъни отаона йўқ бўлган чоғда уларнинг ўрнини босишнинг фазли давоми...

3344 13:10 / 21.05.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021