1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг камтарликлари

13:02 / 25.10.2020 4432 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: بَيْنَمَا نَحْنُ نُصَلِّي مَعَ النَّبِيِّ اللهِ صلى الله عليه وسلم إِذْ قَالَ رَجُلٌ مِنَ الْقَوْمِ: اللهُ أَكْبَرُ كَبِيرًا، وَالْحَمْدُ ِللهِ كَثِيرًا، وَسُبْحَانَ اللهِ بُكْرَةً وَأَصِيلًا، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: مَنِ الْقَائِلُ كَلِمَةَ كَذَا وَكَذَا؟ قَالَ رَجُلٌ مِنَ الْقَوْمِ: أَنَا يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: عَجِبْتُ لَهَا فُتِحَتْ لَهَا أَبْوَابُ السَّمَاءِ. قَالَ ابْنُ عُمَرَ: فَمَا تَرَكْتُهُنَّ مُنْذُ سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ ذَلِكَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқиётган эдик. Қавмнинг ичидан бир киши:

«Аллоҳу акбару кабийро. Валҳамду лиллаҳи касийров ва субҳаналлоҳи букротав ва асийла», деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бундай деб айтган ким?» дедилар.

Қавмнинг ичидан бир одам:

«Мен, эй Аллоҳнинг Расули», деди.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мен ўша(сўз)ларга ажабландим. Уларга осмоннинг эшиклари очилди», дедилар».

«Ибн Умар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шуни айтганларидан буён ўша сўзларни тарк қилмадим», деди».

Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурида баъзи саҳобалар ихлосли дуоларда ўзларича ижтиҳод қилганликлари.

2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ривоятдаги дуони тасдиқлаганлари ва уни ким айтганини сўраганлари.

3. Ушбу ривоятдаги дуога осмоннинг эшиклари очилганлиги.

4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг камтарликлари.

Ким бўлишидан қатъи назар, у зот яхшилик қилган одамни тақдирлашлари.

5. Бу дуони Ибн Умар розияллоҳу анҳу санода ҳамиша ўқиб юрганликлари.

6. Ўша дуонинг таржимаси:

«Аллоҳ улуғнинг улуғидир. Аллоҳга ҳамдларнинг кўпидир. Эртаю кеч Аллоҳни пок, деб ёд этарман».

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачон бирингиз таом еса, Алоҳнинг исмини зикр қилсин. Агар аввалида Аллоҳнинг исмини давоми...

4857 18:42 / 28.04.2017
293. Уқба ибн Омир Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Биз туя боқар эдик. Навбатим келганда уларни кечаси яйловга олиб бордим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

6261 14:00 / 15.11.2019
Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳуга.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мажлисларида ўтирар эдингми, ndash дейилди. .Ҳа. Кўпинча у зот Бомдод намозини ўқиган давоми...

4379 20:00 / 28.04.2017
.Аврат, инсоннинг уят жойи маъносини билдириб, намоз ўқиганда ўша жойларни тўсиш лозим. Акс ҳолда намоз қабул бўлмайди.Аллоҳ таоло.Эй Одам болалари, ҳар бир масжид давоми...

4256 14:01 / 09.08.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар