1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Товуш кучи

11:03 / 03.11.2020 3838 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Товушда қувват, энергия борми? Ундан нарсаларни ташишда фойдаланса бўладими?

Британиянинг Сассекс ва Бристол университетларида товушнинг нарсаларни кўтариш ва ҳаракатлантириш кучига бағишланган тадқиқот ўтказилди. Тадқиқотчилар 64 килогерц (бир сонияда 64 минг марта тебраниш) қувватига эга бўлган товуш тебранишларини ҳосил қилдилар. Бу товуш тўлқинлари кичик жисмга таъсир этиб, уни қисқа масофага ҳаракатлантирди.

Товуш кучини ўрганиш учун тайёрланган қурилма бўлиб, кучли товуш ҳосил қилиб, кичик коптокчага йўналтирилганда, коптокча тепага кўтарилиб, ҳавода муаллақ турган.

Тадқиқотчилар ушбу тадқиқот илмий фаразнинг воқеликка кўчишининг бир кўриниши деб таъкидлашди.

Бизнинг эътиборимизни тортган нарса бу товуш тебранишларининг жисмларни кўтаришга ёки маълум масофаларга кўчиришга куч-қуввати борлигидир. Олдин бу ишни бирор киши хаёлига ҳам келтирмаган, товуш тўлқинларида нарсаларга таъсир этадиган куч борлигини бирорта одам билмаган. Лекин Қуръони Карим кўплаб оятларда бунга ишора қилган.

Қуръони Карим Қуръоннинг овози тоғлар, ер ва бошқа нарсаларга таъсир этиши ҳақида олдиндан хабар берган. Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилган:

«Агар ушбу Қуръонни тоққа нозил қилганимизда, унинг Аллоҳдан қўрққанидан титраб-қақшаб, парчаланиб кетганини кўрар эдинг. Ушбу мисолларни одамларга келтирурмиз, шоядки, фикр юритсалар». (Ҳашр сураси, 21-оят).

Оятдаги «ушбу Қуръонни» жумласига эътибор берайлик! Яъни, биз тинглаб, ўқийдиган Қуръонимиз ҳақида гап боряпти, тоғлар тушунадиган бошқа китоб ҳақида эмас.

Ушбу Қуръони Карим ўзининг оятлари, суралари, ҳарфлари ва сўзлари билан шундай қувватга эгаки, бу қувват тоғларга таъсир этиб, уларни парчалаб ташлай олади. Шунинг учун Роббимиз яна бир оятда бундай деб марҳамат қилган:

«Агар Қуръон ила тоғлар жилдириладиган, ер парчаланадиган ёки ўликлар тилга киритиладиган бўлганида, (ушбу Қуръон бўлар эди). Аммо ишнинг барчаси Аллоҳга хосдир» (Раъд сураси, 31-оят)

Яъни, агар у билан тоғларни ҳаракатга келтириш, ерни парчалаш, зилзилалар, тешиклар, ёриқлар, жарликларни юзага келтириш ва у билан ўликларга гапириш имкони бўладиган китоб бўлса, ўша китоб қўлимиздаги Қуръони Карим бўларди.

Менинг эътиқод қилишимча, Аллоҳ таоло Ўзининг улуғ Китобида ҳарфлар ва сўзлар учун мураккаб низомни жорий қилиб қўйган. Агар У Зот бандаларидан бирор кишига ўша низомни кашф этишни насиб этса, мазкур банда Қуръони Каримнинг муайян оятларидан фойдаланиб, ер силкиниши, яъни зилзилани юзага келтира олади.

Барча илмий тадқиқотлар шуни таъкидлайдики, баъзи товуш тўлқинларида ўзгаришларни юзага келтириш, жисмларга таъсир қилиш имкони бор. Масалан, олимлар бугунги кунда товуш тебранишларидан фойдаланиб саратон касаллигини муолажа қиляптилар. Товушдан фойдаланиб сув музлатиляпти, товуш орқали бутун бир шаҳар вайрон бўляпти.

Абдуддоим Каҳел мақоласидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Динимизда номаҳрам аёлга қарашдан қайтарилган. Бегона аёлга шаҳват ила боқиш ҳаром. Аллоҳ таоло бандаларига бир ишни қилишни ёки бирор нарсани тановул этишни давоми...

4126 11:16 / 08.09.2021
Берлин техника университетининг бир гуруҳ шифокор ва психолог мутахассислари ўлимдан сўнг ҳаёт мавжуд эканини исботлашди.Тўрт йил давомида олиб борилган клиник давоми...

19384 17:30 / 24.12.2018
Биз истиқомат қиладиган галактиканинг номи quotСомон йўлиquot. Бу башарият томонидан кўп эътибор қаратилган галактика бўлиб, спирал галактика турига мансуб.Кечқурун давоми...

5413 11:10 / 01.06.2021
Китоб чаёни баъзи китобларда учрайдиган ҳашарот бўлиб, ҳажми жиҳатидан кичик, лекин у ҳақиқий чаёнга ўхшайди. У бўғим оёқлилар туркумидан. Унинг вазифаси эски давоми...

4466 13:32 / 03.04.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021