1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Буюк Британияда «Саҳиҳул Бухорий» асари асосида халқаро онлайн кўргазмаси ташкил қилинди

16:00 / 11.11.2020 2249 pdf Ўқиш режими + -

7-11 ноябрь кунлари Буюк Британияда бўлиб ўтаётган ижтимоий фанлар ҳалқаро фестивали доирасида Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси кўмагидаги Буюк Британиянинг Лестер университети, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва «Dacore IT» масъулияти чекланган жамияти томонидан Имом Бухорийнинг «Саҳиҳул  Бухорий» асари асосида Бухорий — Ислом санъати халқаро онлайн кўргазмаси ташкил қилинди. Бу ҳақда uza манбаси хабар берди.

Ўзбекистоннинг маданий ва тарихий меросини тарғиб қилиш, Ислом динининг инсонпарварлик тамойилларини очиб бериш мақсадида ташкил этилган кўргазмада таниқли уста рассомлар билан бир қаторда халқаро кўргазма ва фестивалларда қатнашган ёшлар ўз ижод намуналари билан иштирок этмоқда.

Кўргазма иштирокчилари орасида таниқли миниатюрачи Давлат Тошев, китобот санъати иллюминацияларни ёритиб бериш бўйича тажрибали рассом Камолиддин Aбдуллаев, ёш ва истеъдодли рассомлар - хаттот Шейха Aбдуллаева, графика бўйича рассом Ёқуб Бекназаров ва фотосуратчи Мухиддин Aли каби таниқли ижодкорлар ҳам бор. Халқаро миқёсда тан олинган «Сўғдиёна» миллий чолғу-асбоблари камер оркестри кўргазма учун махсус янги «Зикр» номли композиция яратди.

Кўргазма учун яратилган барча санъат асарлари Саҳиҳи Бухорий ҳадисларидан илҳомланган ижод маҳсуллари ҳисобланади.

- Ислом таълимоти шунчалик кенг қамровлики, уни битта кўргазмада намойиш этиш қийин, – дейди Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов.

Энг муҳим ва бирламчи омиллардан бири бу - нафақат ташқи, балки инсоннинг ички ҳолатига таъсир кўрсатувчи покликдир. Шу сабабли, ушбу кўргазмада намойиш этилаётган ижодий ишлар бизни жисм, тафаккур, қалб, руҳ ва хаёт мавзуларини англашга ундайди. Эътиборлиси, кўргазмада намойиш этилаётган асарларнинг тавсифи ва талқини ҳадис орқали ифодаланади.

Ғ.Ҳасанов

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусобақага Жанубийшарқий Осиёдаги мамлакатлардан ҳам меҳмонлар ташриф буюрган, деб хабар беради Gulf365 ахборот сайти. 31 январь куни ниҳоясига етиши давоми...

2288 15:38 / 30.01.2019
Қатар пойтахти Дохада бўлиб ўтган ОсиёТинч океани гуруҳи аъзолари йиғилишининг асосий мавзуси исломофобия масаласи ва Фаластин халқига ёрдам беришдан иборат давоми...

2812 10:40 / 09.04.2019
Туркия Диёнат дин ишлари бошқармаси далат телерадиокомпанияси ҳисобланувчи TRT билан ҳамкорликда болаларга мўлжалланган исломий телеканал очишга қарор қилди. Бу давоми...

1942 09:56 / 08.06.2021
2024 йил 5 ноябрь куни Боку шаҳрида БМТнинг иқлим ўзгариши конференцияси доирасида Бутунжаҳон диний етакчилари глобал саммити бошланди. Унда Ўзбекистон давоми...

1126 20:42 / 05.11.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021