1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муқрий

15:00 / 29.11.2020 2313 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх, имом, забардаст муҳаддис Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муқрий муҳаққиқ Аҳмад ибн Умар ибн Абул Ашъас ибн Самарқандий. Дамашқда туғилиб, Бағдодда яшаганлар. Луғат олимларидан. Муҳаддис Исмоил ибн Самарқандийнинг акалари.

Дамашқда Абу Бакр Хатиб, Абдулазиз Каттоний, Абу Наср ибн Туллоб, Абдуддоим Ҳилолийдан, Бағдодда Абул Ҳусайн ибн Наққур, Сарифийний ва бошқа муҳаддислардан, Бушанжда Абдурраҳмон ибн Муҳаммад ибн Афифдан, Марвда Али ибн Мусо Мусавийдан, Журжонда Комил ибн Иброҳим Хандақийдан, Найсобурда Фазл ибн Муҳиб ва бошқа бир неча муҳаддисдан, Исфаҳонда Абу Мансур ибн Шакравайҳ ва у кишининг табақасидагилардан ҳадис эшитганлар.

Ҳадис илми билан танилиб, кўп асарлар ёзганлар. Ҳадисларни ишонч, қизиқиш билан ривоят қилганлар. Диндор ва адабиёт билимдонларидан бўлганлар. Бу киши Низомулмулкка ўз санадлари билан ҳадис ўқиб берганлар.

«Муъжам» ёзганлар.

444 йилда таваллуд топганлар.

У кишидан Силафий ҳадис ривоят қилганлар ва: «Ибн Самарқандий фозил, олим, ишончли бўлиб, араб тилида сўзга уста эдилар. Уни қойилмақом қилиб ўқир ва ҳаммани ҳайратда қолдирардилар», – деганлар.

516 йилнинг рабиъул охир ойида вафот қилганлар. Оталари қироат илмида Абу Али Аҳвозийнинг етук шогирдларидан. Укалари Исмоил ибн Самарқандий ҳақларида кейинроқ маълумот берилади.

Ибн Нажжор айтадилар: «Абу Муҳаммад чиройли ва бехато ёзар, қувваи ҳофиза ва ишончлиликда васф қилинган эдилар. У кишидан акалари, қизлари Уммул Ҳасан Камол(а) бинти Абдуллоҳ ибн Аҳмад Самарқандий, Ибн Носир, Ҳибатуллоҳ ибн Мукаррам ва шайхларимиз Зокир ибн Комил ҳамда Яҳё ибн Бавшлар ҳадис ривоят қилганлар».

Абдулғофир «Ас-Сиёқ» китобларида шундай ёзадилар: «Абу Муҳаммад Самарқандий фозил, ҳофиз, ўткир хотирали, руҳлари енгил йигит эдилар». Китобнинг бошқа бир ўрнида: «Замоналарининг ҳофизи эдилар», – дейилган.

 

«Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Манбаларда келтирилишича, Қўқон хони Шералихон 17971845 тахтга келгунга қадар Қирғизистоннинг Талас водийсида тоғасининг қўлида улғаяди. У болалигидан қирғизлар давоми...

2651 11:27 / 01.01.2022
Маълумки, шу йилнинг 3 март кунидан бери Самарқанд шаҳридаги Форумлар саройида .Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти ўтмиш ва бугун, мавзусида халқаро давоми...

2528 19:30 / 07.03.2020
Мулла Абдулҳошим мулла Муҳаммад Юсуф афанди ўғли Ҳошимжон қори 1904 йили Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси ҳозирги Марғилон кўчасида зиёли, савдогар хонадонида давоми...

2859 17:00 / 17.02.2022
Ньютон, Кепплер ва Галилейлар ўз тадқиқотларида Ўрта асрнинг буюк мусулмон кимёгар олими Жалдакий асарларига суянган. Маълумотларга кўра, у тахминан милодий 1342 давоми...

1348 15:18 / 07.04.2025