1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни

10:00 / 03.12.2020 6297 pdf Ўқиш режими + -

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, сайёрамиз аҳолисининг 15 фоизи (бир миллиарддан ортиқроқ инсон) ногироликнинг у ёки бу туридан азият чекади. 60 ёшдан ошганларнинг 46 фоизини ногиронлар ташкил қилади. Ер юзидаги ногиронлиги бор инсонларнинг 10 фоизи эса болалардир. Дунёда бундай инсонларнинг 80 фоиздан ортиқроғи ривожланаётган мамлакатларда истиқомат қилади.

Уларнинг ҳаёт тарзини яхшилашга дунё миқёсида эътибор қаратиш мақсадида БМТ томонидан 1983–1992 йиллар Халқаро ногиронлар ўн йиллиги деб белгиланган эди. Мазкур ўн йиллик якунида (1992 йилнинг 14 октябрь куни) БМТ Бош Ассамблеясининг 37-ялпи мажлисида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, 3 декабрь Халқаро ногиронлар куни деб эълон қилинган.

Мазкур халқаро ҳужжатга мувофиқ, БМТга аъзо барча мамлакатларга, шунингдек, тегишли ташкилотларга ногиронлиги бор шахсларнинг тўлақонли ҳаёт кечириши, ишлаши, таълим олиши ва саломатлигини тиклаши учун мунтазам тарзда зарур шарт-шароитлар яратиб бериш тавсия этилган.

Бу ҳақда Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай марҳамат қилади:

يَسْأَلُونَكَ مَاذَا يُنفِقُونَ قُلْ مَا أَنفَقْتُم مِّنْ خَيْرٍ فَلِلْوَالِدَيْنِ وَالأَقْرَبِينَ وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينِ وَابْنِ السَّبِيلِ وَمَا تَفْعَلُواْ مِنْ خَيْرٍ فَإِنَّ اللّهَ بِهِ عَلِيمٌ۝

Сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. «Нафақа қилган яхшилигингиз ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга ва йўқсил йўлчига бўлсин. Нимаики яхшилик қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни ўта билувчидир», – деб айт. (215-оят).

Қуръони Каримда «хайр», «яхшилик» сўзлари кўпинча мол-дунё маъносида ишлатилган. Бу жойда ҳам худди шу маънони англатмоқда.

Нафақага лойиқлар ичида бекорга ота-она биринчи зикр қилинаётгани йўқ. Инсон табиати ўзи шуни тақозо қилади. Ўзидан кейинги биринчи ҳақдор ота-онаси бўлади. Ота-онасини муҳтож қўйиб, улардан бошқаларга нафақа қилишдан нима фойда бор?

Шунингдек, яқин кишилар, қариндошлар ҳақдорлик жиҳатидан бошқалардан устунлар ва ҳоказо. Нафақа қилиш худди шу тартибда бўлиши лозимлиги Набий алайҳиссаломнинг ҳадисларида ҳам зикр қилинган.

Имом Муслим Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қиладиларки, Набий алайҳиссалом бир кишига:

«Садақа қилишни ўзингдан бошла, ортиб қолса, аҳлингга қил, агар аҳлингдан ҳам ортиб қолса, қариндошларингга қил, агар қариндошларингдан ҳам ортиб қолса, улардан бошқаларга ва ҳоказо», – деган эканлар.

Аллоҳнинг ушбу амрига эътибор билан турли хил кўнгли ўксик, ногирон, бетоб бўлган ва кам таъминланган хонадон соҳибларини озгина бўлса ҳам беғараз хайр-эҳсонимиз билан йўқлаб қўйсак, жамият ичида мурувват, меҳр-муҳаббат уруғини сочган бўлардик.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, нафақа қилиш биз бандалардан, унинг савобини бериш, тақдирлаш эса Аллоҳдан.

 

«Ҳуқуқий ахборот» телеграм канали асосида

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эрон Ислом Республикаси элчиси Козим Жалолий Москвада 29 апрель куни бўлиб ўтган Рамазон чодириrdquo хайрия ифторлик тадбирида, бутун дунё мусулмонларини давоми...

2342 17:55 / 30.04.2022
Жорий йилнинг 19 май куни мамлакатимизга келган Қатар вақф ва ислом ишлари вазири ўринбосари Муҳаммад алКавварий бошчилигидаги делегацияни Диний идора раисининг давоми...

1092 14:14 / 20.05.2025
Устоз доктор Салоҳ Муҳаммад Солим Абул Ҳаж бугун Бухорои Шарифга ташриф буюрдилар Устоз Салоҳ Муҳаммад Солим Абул Ҳаж Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳида жойлашган давоми...

2814 15:38 / 09.09.2022
Жорий йилнинг 27 декабрь куни Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида янги масжид фойдаланишга топширилди. Унга ислом оламидаги улуғ тобеинлардан бири давоми...

3972 10:00 / 28.12.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021