1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Раҳмли бўлиш шифо топишнинг энг осон йўлидир (иккинчи мақола)

17:00 / 05.12.2020 1798 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Раҳмли бўлиш сиқилишни муолажа қилади

Мазкур ўрганиш орқали тадқиқотчилар раҳмдил инсонлар бошқаларга нисбатан сиқилиш, тушкунликдан анча узоқда бўлишлари маълум бўлди.

Аллоҳ таолонинг мана бу оятига эътибор берайлик:

يَا أَيُّهَا النَّاسُ قَدْ جَاءتْكُم مَّوْعِظَةٌ مِّن رَّبِّكُمْ وَشِفَاء لِّمَا فِي الصُّدُورِ وَهُدًى وَرَحْمَةٌ لِّلْمُؤْمِنِينَ۝ قُلْ بِفَضْلِ اللّهِ وَبِرَحْمَتِهِ فَبِذَلِكَ فَلْيَفْرَحُواْ هُوَ خَيْرٌ مِّمَّا يَجْمَعُونَ۝

 «Эй одамлар! Батаҳқиқ, сизга Роббингиздан мавъиза, кўкслардаги нарсага шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди. «Аллоҳнинг фазли ва раҳмати ила. Бас, ана шу билан хурсанд бўлсинлар. У улар жамлайдиган нарсалардан яхшидир», деб айт». (Юнус сураси, 57-58 оятлар)

Ушбу оятларнинг ҳар иккисида ҳам раҳмат сўзи келяпти. Нима учун? Қуръоннинг шифо эканига рози бўлган кишининг саодати ва шодлигига Аллоҳ таолонинг раҳмати васила бўлишини бизга таъкидлаш учун.

Ғарб олимлари раҳмдилликни фарзандларимизга ҳам ўргатишимиз керак деяптилар

Ўтказилган тажрибалардан сўнг тадқиқотчилар болаларга раҳм-шафқат, меҳрни ўргатиш зарурлигини айтиб, буларни ўрганиш осон, кейин бу иш жамиятга катта фойда келтиради, болага раҳмдилликни таълим бериш жиноятлар, адоватларнинг камайишига катта ҳисса қўшади демоқдалар. Висконсиндаги Медисон университети тадқиқотчиси Девидсон «Болаларга раҳмдилликни ўргатиш, уларни даволаш, хусусан жарликка қулаш арафасида турганларини даволашда жуда муҳимдир» деган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам раҳм-шафқатни одамлар орасида кенг жорий қилишни комил суратда амалга оширган эдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам том маънода раҳмат Пайғамбари эдилар. Ўзларига кўп ёмонликлар қилган Қурайш кофирларини Макка фатҳи куни кечириб юбордилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам болаларга, аёлларга, барча умматларига раҳмли эдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўн йил хизматларини қилган Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қандай раҳмдил бўлганларини баён қилганлар.

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ўн йил хизмат қилдим. Менга ҳеч ҳам «уф» демадилар. Бир ишни қилмаган бўлсам, нега қилмадинг, демадилар. Бир ишни қилган бўлсам, нега қилдинг, демадилар».

Яна шу кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жуда раҳимдил одам эдилар. Олдиларига ким келса, ваъда берардилар. Сўнг ҳузурларида ўша нарса бўлса, уни бермасдан қўймас эдилар.

Намозга иқома айтилди. Бир аъробий келиб, у кишининг кийимларидан ушлаб тўхтатди ва:

«Менинг озгина ҳожатим бор. Ҳозир эсимдан чиқиб қолмасин, эшитинг», – деди.

Ул зот у ўз ҳожатидан фориғ бўлгунча бирга турдилар. Сўнг бориб намозни ўқидилар».

Шу ўринда мана буларни эслатиб ўтсак: Раҳмат Аллоҳ таолонинг Қуръони Каримдаги илк сифатидир.

Биз Қуръони Каримни ўқиганимизда ҳам, намоз ўқиётганимизда ҳам, таом ейиш олдидан ҳам, барча ишларимизни Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм деб бошлаймиз. Токи раҳмат тушунчаси кун давомида зеҳнимизда қолсин ва ҳаётимизнинг бир бўлагига айлансин. Бугун ғарб ана шу раҳмдилликни фарзандларга ўргатиш керак деб таъкидлаб, буни муаммоларни ҳал қилиш чораси деб эътироф қилмоқда.

Қуръони Каримда Роҳман исми 57 марта, Роҳийм исми 114 марта келгани ва бир ўринда Раҳийм Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатлари тарзида келганининг ўзиёқ раҳм, раҳмат, раҳм-шафқат қанчалик муҳим масала эканини кўрсатади.

Аллоҳ таоло раҳийм сўзини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга сифат қилиб келтирган оят маъносининг таржимаси мана бу:

لَقَدْ جَاءكُمْ رَسُولٌ مِّنْ أَنفُسِكُمْ عَزِيزٌ عَلَيْهِ مَا عَنِتُّمْ حَرِيصٌ عَلَيْكُم بِالْمُؤْمِنِينَ رَؤُوفٌ رَّحِيمٌ۝

«Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизни ардоқловчи, мўминларга мушфиқ, меҳрибон Расул келди».(Тавба сураси, 128-оят)

Аллоҳ таоло бизга раҳматни, раҳмли бўлишни таълим бериш ва яна Ўзига маълум бўлган кўплаб ҳикматларга кўра, Қуръони Каримда раҳмат сифати юздан ортиқ оятларда келган.

Тарихчилар «Мусулмонлардан кўра раҳмлироқ фотиҳларни тарих билмайди» дейишган. Меҳр-шафқат, раҳмат ўша фотиҳларнинг муомалаларида, ахлоқларида, фатҳларида, ҳайвонларга нисбатан мулойим бўлишларида, ҳар бир ҳаракатларида кўриниб турган. Бунинг сабаби эса Қуръони Карим ва Суннатга амал қилишга бориб тақалади.

(Тамом)

Абдуддоим Каҳел мақоласи асосида

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муайян вақтда Аллоҳ зоҳир қилган нарсадан бошқани пайдо қилишни ирода қилган кимса жоҳилликдан ҳеч нарсани тарк қилмаган бўлади.ndash Жоҳиллик илмнинг тескариси, давоми...

5958 10:00 / 18.03.2019
21. Қиёмуллайл ва таҳажжуд фазилати.Қиёмуллайл ndash кечани ибодат билан бедор ўтказишнинг фазилати жуда ҳам кўп. Аммо Рамазон кечаларида ибодат қилишнинг алоҳида давоми...

1962 17:50 / 01.05.2020
.Риё, сўзи кўриш маъносини англатади. Шариатда эса Аллоҳ учун эмас, хўжакўрсинга амал қилиш .риё, дейилади.Аллоҳ жалла шаънуҳу.Ким Роббига рўбарў бўлишни умид давоми...

2577 09:20 / 20.08.2019
Бир киши савол берди .Шайх, гарчи хилватда, ёлғизликда содир этган гуноҳларим кўп бўлсада, инсонлар томонидан ҳурмат кўраман, яхши кўришади. Сабаби нимада давоми...

2373 12:20 / 15.01.2022
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021