1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Афғонистонда халқаро онлайн Қуръон мусобақаси ўтказилади

10:00 / 23.12.2020 2377 pdf Ўқиш режими + -

Афғонистондаги шайх Абдул Кабир Ҳайдари Қуръон ассоциацияси мамлакатда «Сирак ал-Кабир» номи остида 25 дан ортиқ мамлакатлар иштирокида биринчи халқаро онлайн Қуръон мусобақасини ўтказади. Бу ҳақда iqna нашри хабар берди.

Ушбу мусобақа қироат йўналишида бўлиб, чет эллик иштирокчилар мусобақада ўз мамлакатларидаги нуфузли Қуръон марказлари билан танишиб, мусобақа котибияти томонидан тасдиқлангандан сўнг танловда қатнашишлари мумкин.

Халқаро онлайн танловда иштирок этиш санаси 24 декабрь, пайшанба куни бўлиб ўтади. 28 декабрь куни натижалар эълон қилинади. 2021 йил 1 январь куни ғолибларга пул мукофоти ва барча иштирокчиларга сертификат берилади.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Республикамизда имомхатиблар фаолиятини янада такомиллаштириш, бугунги глобаллашув даврида Ватан равнақи йўлида хизматлари ҳамда ёшларимизнинг турли ёт давоми...

1809 21:52 / 04.12.2023
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан ноёб ҳужжатли фильм .Усмон Мусҳафи Мадинадан Мовароуннаҳр сари, номли лойиҳа устида иш бошланмоқда. Фильмда давоми...

825 17:25 / 19.04.2025
Динимиз таълимотида умумманфаатига хизмат қиладиган ишларга алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, Ислом тарихида қурғоқчилик кузатилган пайтларда истисқо давоми...

802 12:16 / 25.11.2025
Бугун 2022 йил 15 ноябрь куни фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган .Hilol nashr, нашриётматбаасига мисрлик уламолардан бири Қоҳира давоми...

3181 20:37 / 15.11.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021