1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Фитнадан узоқ бўл!

08:00 / 25.12.2020 2908 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳусайн ибн Хорижа Ашжаийдан ривоят қилинади: «Усмон розияллоҳу анҳу ўлдирилгач, мен ҳам фитнага аралашиб қолай дедим ва «Аллоҳим, менга ҳақ ишни кўрсатгин», деб дуо қилдим. Тушимда дунё ва охират ўртасидаги деворни кўрдим. Девордан ошиб ўтсам, бир жамоа келиб, «Биз фаришталармиз», дейишди. Мен: «Шаҳид бўлганлар қаерда?» деб сўрадим. Улар: «Бир неча даража кўтарил», дейишди. Бир даража юқорилаб, иккинчисига келсам, у ерда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Иброҳим алайҳиссалом бор эканлар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Иброҳим алайҳиссаломга: «Умматим учун истиғфор айтинг», дер эдилар. Иброҳим алайҳиссалом: «Сиз уларнинг сиздан кейин нима қилганларини билмайсизми? Улар бир-бирининг қонини оқизишди, имомларини ўлдиришди. Қанийди улар дўстим Саъд каби иш тутган бўлишса», деди. Уйғониб, кўрган тушимни Саъдга айтиб бердим. У жуда хурсанд бўлди ва: «Иброҳим алайҳиссаломга дўст бўлмаган одам зиёнга учрайди», деди. «Сиз қайси тоифадансиз?» деб сўрадим. «Мен уларнинг бирортаси билан ҳам эмасман», деди. «Мен нима қилай?» дедим. «Қўйларинг борми?» деб сўради. «Йўқ» десам, «Қўй сотиб олгин-да, фитна йўқолгунча узоқроқда бўл», деди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир ҳадисни етти мартадан кўп айтганларини эшитдим. Мен у зотнинг .Кифл Бану давоми...

3704 15:20 / 24.01.2019
СаволБиби Мушкулкушод онамизнинг қиссаларини ўқиш мумкинми Бугунги кунда буни .ширк, деб айтишмоқда.Жавоб Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Биби Мушкулкушод, номли давоми...

5805 19:04 / 06.03.2020
Жаҳолат ва жоҳилликнинг давоси ndash бир қанча бўлиб, улардан энг асосийси ndash китоб ўқишдир. Дарҳақиқат, китоб ўқиш қалб чигалликларини ёзади, кўнгилга ҳузур давоми...

5538 11:30 / 21.06.2019
Аввало ғийбатчи қиладиган ғийбати туфайли Аллоҳ таолонинг ғазабига дучор бўлишини билиб қўйиши керак. Шунингдек, унинг савоблари ғийбат қилинган одамга олиб давоми...

3506 17:00 / 12.01.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021