1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад ва Абу Ҳафс Умар ибн Аҳмад

11:00 / 03.01.2021 2392 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом, шайх, узоқ умр кўрган, воиз, Бухоро муснидларидан Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад ибн Ҳусайн ибн Хизом Хизомий Бухорий.

Тўрт юзинчи йилнинг охири – тўрт юз биринчи йилнинг бошларида таваллуд топганлар. 

Мансур Коғазий, қози Ҳусайн ибн Хазир Насафий, Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Қосим Форисий, Аҳмад ибн Ҳасан Марожилий ва бошқа кўплардан ҳадис эшитганлар.

Бу кишидан Усмон ибн Али Пойкандий, Абу Собит Ҳасан ибн Али Бардижий, Абу Ражо Муҳаммад ибн Муҳаммад, Муҳаммад ибн Муҳаммад Синжий, воиз Муҳаммад ибн Али ва бошқалар ҳадис ривоят қилганлар.

90 ёшга кирганлар. 491 йилда ёки шунга яқинроқ санада вафот этганлар.

Улуғ шайх, муснид Абу Ҳафс Умар ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳасан ибн Шоҳин Форисий Шоҳиний Самарқандий.

372 йилда Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ибн Жобирдан ҳадис эшитганлар. У киши Қутайба ибн Саъиднинг шогирдлари воиз Муҳаммад ибн Фазл Балхийдан ҳадис эшитганлар. Яна Фарабрийнинг шогирдлари Абу Али Исмоил ибн Ҳожибдан, ҳофиз Абу Саъд Идрисий ва бошқалардан ҳадис эшитганлар.

Абу Саъд Самъоний айтадилар: “Ибн Шоҳиндан Самарқанд аҳли ҳадис ривоят қилишган. У кишининг кўп ва машҳур вақфлари бўлган. 454 йили зулқаъда ойида вафот этганлар”.

90 ёшдан ошиқроқ умр кўрганлар.

Бу кишидан Али ибн Аҳмад Сайрафий ва беш юзинчи йилдан кейин тирик бўлган шайхлар ҳадис ривоят қилганлар. Мен уларнинг ҳаммасини ҳам танимайман.

«Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Барча ҳамду сано ул Тангригаким, ўзига хос ва яқин бандаларининг дилларини қадим ва мўъжизали бўлган каломи шарифи билан хушнуд айлади ва дўсту ҳабибларини давоми...

5271 21:55 / 27.04.2017
Шайх руҳидин вале етти кушод, Ким муродин топти ушбу номурод. .Лисонуттайр,дан Кўнё шаҳридаги Мавлоно Жалолиддин Румий ва у кишининг устозлари Шамсиддин давоми...

1983 15:52 / 03.08.2025
20 асрнинг машҳур олими ва фозили, таниқли уламо Мулла Фатҳиддин Абдуллоҳ махдум ўғли 1904 йил Наманган вилояти, Чортоқ тумани, .Кўшан, қишлоғида таваллуд топди.Отаси давоми...

4506 17:00 / 20.03.2022
Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи ўша вақтда илми калом деб номланган ва ақийда масалалари бўйича баҳс юритадиган илм соҳасида бир неча китоблар давоми...

314 20:02 / 27 февраль