1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Фаришталар билан кўришар эдингиз

08:00 / 05.01.2021 3227 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг котибларидан бири Ҳанзала ибн Робийъ Асадий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Абу Бакр мени учратиб қолиб, «Қалайсан, Ҳанзала?» деди. «Ҳанзала мунофиқ бўлиб қолди», дедим. «Субҳаналлоҳ! Бу нима деганинг?» деди у. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида у зот бизга дўзах ва жаннатни эслатадилар, ҳаттоки уларни ўз кўзимиз билан кўргандек бўламиз. Лекин у зотнинг ҳузурларидан чиққанимизда завжаларимиз, фарзандларимиз ва мол-дунёмизга чалғиб, кўп нарсани унутамиз», дедим. «Аллоҳга қасамки, биз ҳам шундаймиз», деди Абу Бакр. Кейин Абу Бакр билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордик. Кириб, «Эй Аллоҳнинг Расули! Ҳанзала мунофиқ бўлиб қолди», дедим. «Нима учун?» дедилар у зот. «Эй Аллоҳнинг Расули! Ҳузурингизда бўлганимизда бизга дўзах ва жаннатни эслатасиз, уларни ўз кўзимиз билан кўргандек бўламиз. Ҳузурингиздан чиққанимизда эса завжаларимиз, фарзандларимиз ва мол-мулкимизга аралашиб, кўп нарсани унутамиз», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар менинг ҳузуримда бўлган ҳолингизда ва зикрда бардавом бўлсангиз, йўлларингизда ҳам, тўшакларингизда ҳам фаришталар сизлар билан қўл бериб кўришар эдилар. Лекин, (қалб) баъзан ундай, баъзан бундай, Ҳанзала», деб уч марта айтдилар».

Имом Муслим ривоят қилган.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳ таолодан кўпайтиришни истаган ёлғиз нарсалари бу ndash илм эди. Набий алайҳиссалом илм олиш учун йўлга чиққан давоми...

7733 16:00 / 13.04.2019
Динсизлар борлиқнинг яратувчиси мавжудлигига ишонмайдилар. Уларнинг айтишича, барча нарсалар қадимий бўлиб, модда бирламчидир. Табиатдаги барча нарсалар вақт давоми...

3586 11:29 / 06.10.2018
Саъид ибн Абу Аруба айтади .Умар ибн Абдулазиз ўғлига .Қуръон ўқиб бер,, деди. Ўғли .Қайси сурани ўқий, деб сўради. Умар ибн Абдулазиз .Қоф сурасини,, деди. Ўғли ўқишни давоми...

4931 14:00 / 15.05.2022
Нодир билан Нигоранинг оила қурганларига ҳам мана бир неча йил бўлди. Аллоҳ таоло буларга қиз фарзанд ҳам берди. Лекин Нигоранинг шунча йил яшаб ҳам, келинлик давоми...

4351 11:01 / 05.06.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021