1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Чекишни қачон ташлайсиз?

11:00 / 05.01.2021 3867 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

وَأَنفِقُواْ فِي سَبِيلِ اللّهِ وَلاَ تُلْقُواْ بِأَيْدِيكُمْ إِلَى التَّهْلُكَةِ وَأَحْسِنُوَاْ إِنَّ اللّهَ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ۝

«Ва Аллоҳнинг йўлида нафақа қилинг. Ўзингизни ҳалокатга ташламанг. Яхшилик қилинг, албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севадир». (Бақара сураси, 195-оят).

Тамаки, нос ва ҳоказоларни чекиш ўзини ҳалокатга ташлашнинг бир кўринишидир.

Баъзилар «Чекмайдиганлар нимадан ўлади?» дейди.

- Ҳамма ўз ажали билан ўлади.

- Аммо чекадиган одам ўз жонига зулм қилган, ўз умрини чекиш орқали қисқартирган, ўзини ҳалокатга ташлаган бўлади.

- Чекувчилар ўртасида ўлим кўрсаткичи, чекмайдиганларга қараганда 70% кўп экан.

- Кунига 20 дона сигарета чекувчиларда эса ўлим кўрсаткичи 2 баробар ортиқ экан.

- Чекувчилар чекмайдиганларга нисбатан 6-10 йил кам яшаши ҳисоблаб чиқилган.

Эй сигарет чекувчи! Агар сигаретларинг фойдали бўлганда эди, уни фарзандларингга ҳам ўргатган бўлардинг.

Кунига бир дона сигарет чекадиган одамнинг захарланиши бир йил давомида ярим коса смола (нефть) ичган билан тенг.

Агар чекаётганга, «Сигаретингни кийимингга босиб ўчир!» десангиз, шундай қиладими? Ундай қилмаса керак. Ҳар ҳолда чўғ бўлиб турган сигаретини кийимига босмаса керак.

«Кейин кўйлагим ёниб кетсинми?» деса керак.

У ҳолда, кийиминг юрагингдан, ўпкангдан, тишларингдан, жигарингдан қимматми?!

Ахир никотин ва бошқа заҳарлар милкинг, тишларинг, томоғинг, ўпканг, юрагинг, жигарингга зарар-ку!

Сигаретга пул сарфлаш аёл ва болалар нафақасини қийиш, исрофга қўл уриш-ку!

- Чекувчи ҳар битта чеккан сигаретаси билан ўз умрини 6 минутга қисқартиради.

- Чекмайдиган одам билан чекадиган одам ҳисоб-китоб қилинаётган пайтда, чекмайдиган одам чекиш, чекиб ўз жонини ҳалокатга дучор қилиш билан боғлиқ сўроқдан озод бўлади. Валлоҳу аълам.

Келинг, ўзингизга, оилангизга раҳмингиз келсин. Чунки, уйда чекаётганингизда, болаларингиз ҳам тутун ютгани учун улар пассив кашанда саналар экан.

Аллоҳ таолога тавба қилинг, хумори тутса, оғзингизга қанд солинг. Асабийлашсангиз, истиғфор айтинг, Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм деб кўп айтинг.

Аллоҳ таоло ҳаммамизнинг ҳолимизни ислоҳ қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбарлар қиссасидаги энг гўзал ҳиссиёт ndash уларнинг ҳам биз каби инсон бўлганликларидир. Аллоҳ таоло бизга иймон инсон табиатини ўзгартирмаслигини, балки уни давоми...

2278 15:07 / 26.12.2024
Набий алайҳиссаломнинг қизлари Зайнаб розияллоҳу анҳо ўғилчаси жон бераётганини айтиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни чақиртирди. Расулуллоҳ давоми...

2286 14:43 / 06 январь
Бир бой киши деразадан ташқарига қарадида ахлат ташланадиган қутидан баъзи нарсаларни ажратаётган бир кишини кўриб .Аллоҳга шукрки, фақир эмасман, деди. Фақир давоми...

3901 14:00 / 10.03.2023
Пайғамбар алайҳиссаломнинг даврларида Мадинаи Мунавварада Ибн Сайёд деган бир одам яшаган. Унинг кўпгина сифатлари Дажжолнинг сифатларига ўхшагани учун давоми...

3836 12:16 / 26.05.2024