1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ибн Сайёд аслида ким?

12:16 / 26.05.2024 3837 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пайғамбар алайҳиссаломнинг даврларида Мадинаи Мунавварада Ибн Сайёд деган бир одам яшаган. Унинг кўпгина сифатлари Дажжолнинг сифатларига ўхшагани учун кўпчилик уни «Дажжол мана шу бўлса керак», деб ҳам ўйлаган. Пайғамбар алайҳиссалом ҳам уни кўрганлар, у билан гаплашганлар. Ибн Сайёдни баъзан Ибн Соид деб ҳам аташган. Қуйидаги сатрларда ана шу одам ҳақида келган бешта ривоятни ўрганиб чиқамиз.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ عُمَرَ بْنَ الْخَطَّابِ t انْطَلَقَ مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي رَهْطٍ قِبَلَ ابْنِ صَيَّادٍ حَتَّى وَجَدَهُ يَلْعَبُ مَعَ الصِّبْيَانِ عِنْدَ أُطُمِ بَنِي مُغَالَةَ وَقَدْ قَارَبَ يَوْمَئِذٍ الْحُلُمَ فَلَمْ يَشْعُرْ حَتَّى ضَرَبَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ظَهْرَهُ بِيَدِهِ، ثُمَّ قَالَ: «أَتَشْهَدُ أَنِّي رَسُولُ اللهِ»؟ فَنَظَرَ إِلَيْهِ ابْنُ صَيَّادٍ، فَقَالَ: أَشْهَدُ أَنَّكَ رَسُولُ الْأُمِّيِّينَ، ثُمَّ قَالَ ابْنُ صَيَّادٍ: أَتَشْهَدُ أَنِّي رَسُولُ اللهِ؟ فَرَفَضَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَقَالَ: «آمَنْتُ بِاللهِ وَبِرُسُلِهِ»، ثُمَّ قَالَ لَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَاذَا تَرَى»، قَالَ: يَأْتِينِي صَادِقٌ وَكَاذِبٌ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ «خُلِّطَ عَلَيْكَ الْأَمْرُ»، ثُمَّ قَالَ لَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنِّي قَدْ خَبَأْتُ لَكَ خَبِيئًا»، فَقَالَ: هُوَ الدُّخُّ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «اخْسَأْ فَلَنْ تَعْدُوَ قَدْرَكَ»، فَقَالَ عُمَرُ بْنُ الْخَطَّابِ: ذَرْنِي يَا رَسُولَ اللهِ أَضْرِبْ عُنُقَهُ، فَقَالَ لَهُ: «إِنْ يَكُنْهُ فَلَنْ تُسَلَّطَ عَلَيْهِ وَإِنْ لَمْ يَكُنْهُ فَلَا خَيْرَ لَكَ فِي قَتْلِهِ». رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ وَزَادَ مُسْلِمٌ: وَانْطَلَقَ بَعْدَ ذَلِكَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَأُبَيُّ بْنُ كَعْبٍ إِلَى النَّخْلِ الَّتِي فِيهَا ابْنُ صَيَّادٍ، فَطَفِقَ رَسُولُ اللهِ يَتَّقِي بِجُذُوعِ النَّخْلِ وَهُوَ يَخْتِلُ أَنْ يَسْمَعَ مِنِ ابْنِ صَيَّادٍ شَيْئًا قَبْلَ أَنْ يَرَاهُ ابْنُ صَيَّادٍ وَهُوَ مُضْطَجِعٌ عَلَى فِرَاشٍ فِي قَطِيفَةٍ لَهُ فِيهَا زَمْزَمَةٌ، فَرَأَتْ أُمُّ ابْنِ صَيَّادٍ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ يَتَّقِي بِجُذُوعِ النَّخْلِ، فَقَالَتْ لِابْنِهَا: يَا صَافِ هَذَا مُحَمَّدٌ، فَثَارَ ابْنُ صَيَّادٍ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ r: «لَوْ تَرَكَتْهُ بَيَّنَ.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Умар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва бир неча киши билан бирга Ибн Сайёд томонга жўнаб кетди. Ниҳоят, уни Бану Мағоланинг истеҳкоми олдида учратишди. У болалар билан ўйнаб юрган экан. Ибн Сайёд балоғатга етай деб қолган эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қўллари билан уни туртмагунларича сезмади. Кейин Ибн Сайёдга: «Мен Аллоҳнинг Расули эканимга гувоҳлик берасанми?» дедилар. Ибн Сайёд эса у зотга қараб, «Уммийларнинг Расули эканингизга гувоҳлик бераман», деди. Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Менинг ҳам Аллоҳнинг Расули эканимга гувоҳлик берасизми?» деди. У зот уни рад этиб, «Мен Аллоҳга ва Унинг расулларига иймон келтирганман», дедилар. Сўнг: «Сенга нималар кўринади?» дедилар. Ибн Сайёд: «Менга рости ҳам, ёлғони ҳам келади», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен алжираб қолибсан!» дедилар. Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Мен ичимда бир нарсани ўйладим», дедилар. Ибн Сайёд: «У дух…» деб, тутилиб қолди. Шунда у зот: «Ўчир! Ҳаддингдан оша олмайсан!» дедилар. Умар розияллоҳу анҳу: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга қўйиб беринг, бўйнига (қилич) солай», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бу ҳақиқатан ҳам ўша бўлса, унга қудратинг етмайди. Агар у бўлмаса, уни ўлдиришдан сенга ҳеч қандай яхшилик йўқ», дедилар»..

Тўртовлари ривоят қилганлар.

Имом Муслим:

«Шундан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Убай ибн Каъб билан Ибн Сайёд турган хурмозорга бордилар. У зот Ибн Сайёдга кўринмай туриб, унинг бирор гапини эшитиш учун хурмолар орасига яшириндилар. У чопон кийиб, тўшак устида ёнбошлаб ётар, ғўлдираган овозлар чиқарарди. Ибн Сайёднинг онаси Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хурмолар орасида яшириниб турганларини кўриб қолиб, Ибн Сайёдга: «Ҳой Софий, ана Муҳаммад!» деган эди, Ибн Сайёд сапчиб турди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Онаси индамай турганда (унинг кимлиги) ошкор бўлар эди», дедилар», деб қўшимча қилганлар.

Шарҳ: Бу ривоятда Ибн Сайёд ҳақида бир қанча маълумотлар келган:

1. Расулуллоҳ алайҳиссалом бир гуруҳ саҳобалар билан унинг олдига борганлар. Афтидан, Ибн Сайёд ҳақида гап кўпайиб кетганидан кейин Расулуллоҳ алайҳиссалом уни ўзлари кўрмоқчи бўлганлар.

2. Ўша пайтда Ибн Сайёд балоғат ёшига яқинлашиб қолган ёш бола бўлган.

3. У Пайғамбар алайҳиссаломга иймон келтирмаган.

4. У Расулуллоҳ алайҳиссаломни ўзига иймон келтиришга чақирган.

5. Ибн Сайёдга гоҳ рост, гоҳ ёлғон гапирадиган иблис келиб турган. Буни Расулуллоҳ алайҳиссалом унинг гапларидан билганлар.

6. Набий алайҳиссалом уни синаб кўриш учун савол берганлар ва унинг ҳаддидан ошаётганини кўриб, қаттиқ танбеҳ берганлар.

7. Ибн Сайёднинг нобакорлигини кўргандан сўнг ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ алайҳиссаломдан уни қатл қилишга изн сўраганлар. Аммо Расулуллоҳ алайҳиссалом у Дажжол бўлган тақдирда ҳам, бўлмаганда ҳам қатл қилишдан фойда йўқлигини уқтирганлар.

8. Пайғамбар алайҳиссалом беркиниб туриб, Ибн Сайёдга билдирмай, унинг гапларини эшитиб, кимлигини аниқламоқчи бўлганлар. Аммо Ибн Сайёднинг онаси пайқаб қолиб, халақит берган.

«Фитналар ва Қиёмат аломатлари» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Арафот майдони... Ҳажжатул вадоъ куни... Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни суриштириб келди. Унга .У зот анави туянинг устидаги киши,, дейишди. Аъробий давоми...

2032 13:28 / 12 январь
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга чиқдилар. Улар бир жойда дам олиб ўтиришганда бир аъробий келиб баланд овозда деди Эй МуҳаммадНабий соллаллоҳу давоми...

5854 09:04 / 06.05.2022
Буюк саҳоба Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳу синглисини ансорлардан бир йигитга никоҳлаб берди. Аммо кейинчалик синглиси билан эри орасида келишмовчилик чиқиб, давоми...

1332 13:29 / 19 январь
ибратли воқеаГерманияда Рамазон ойида руҳоний уйига бир фабрикада ишлайдиган турк ишчиларини ифторликка чақиради. Баъзи ишчилар узрли бўлгани учун қабул давоми...

4634 09:00 / 13.04.2022