1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Рамазонда ифторга чақирган руҳоний

09:00 / 13.04.2022 4633 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(ибратли воқеа)

Германияда Рамазон ойида руҳоний уйига бир фабрикада ишлайдиган турк ишчиларини ифторликка чақиради. Баъзи ишчилар узрли бўлгани учун қабул этмадилар, баъзилари руҳонийни хафа қилмаслик мақсадида даъватни қабул этдилар.

Ифтор вақти меҳмонларни руҳоний қўлида Қуръони Карим билан кутиб олади, меҳмонларнинг ёнига келиб:

- Мен Қуръон эшитишдан катта завқ оламан, бирингиз ўқисангиз, мен тингласам, - деди.

Руҳоний Қуръони Каримни стол устига қўйиб ошхона томон юрди. Бу орада ўртага совуқ сукунат чўкди. Ҳамма бир-бирига умид билан боқар, аммо ҳеч ким Қуръон ўқишни билмас эди. Ораларидан бири:

- Эй, ичимизда биронтамиз «Фотиҳа»ни билармиз, Қуръонни очиб, «Фотиҳа»ни ёддан ўқийверсин, бу руҳоний қаердан биларди буни, - деди.

Улардан бири Қуръонни ўртасидан очиб, Фотиҳани ўқий бошлади. Шу аснода руҳоний хонага кирар экан, қараса Қуръон ўқиш бошланибди, кўрдики китобнинг ўртасидан очилган, яқин келиб:

- Бир дақиқа, сен Қурон ўқимаяпсан, чунки ўқиётганинг у сура Қуръоннинг бошида, - деди-да, сўзида давом этди. — Аслида мен сизларни бу ерга нимага чақирдим, олти аср адолат-да дунёда ҳукм юритган Усмонлининг неваралари бугун бизга хизматкор ҳолига тушди, саволи қийнар эди, саволимга жавобни сизлардан олдим, раҳмат. Сизнинг аждодингиз Усмонли динига мустаҳкам боғлиқлигидан дунёга ҳукмдор бўлди. Сизлар эса Қурондан узоқлашдингиз ва бугун хизматкор ҳолига тушдингиз...

P.S: Бугунги хорлигимиз сабабини ўйлаб кўриш вақти етгандир...

Манба: Ҳаётий сабоқлар телеграм канали

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Албатта, Соат илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани давоми...

3623 09:09 / 02.06.2021
1958 йилда Хитой раҳбари Олдинга катта қадамrdquo қонунини эълон қилади. Бу қонун орқали иқтисодий ўсиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг миқдорини ошириш кабилар давоми...

5196 11:00 / 27.02.2021
Аллоҳ таолонинг охирги китоби бўлмиш Қуръони Каримнинг тиловати ҳам нафс поклиги ва ахлоқ сайқалига катта таъсири бор омилдир.Қуръони Карим тиловати деганда давоми...

3770 14:00 / 12.07.2021