1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудия Арабистони «Ҳаж-2022» мавсуми учун ёш чегарасини белгилади

18:45 / 12.04.2022 3229 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳаж ва умра вазирлиги «Ҳаж-2022» мавсумида, пандемия ҳамон давом этаётганини ҳисобга олиб, чет эллик ва маҳаллий ҳожиларга жами 1 миллион киши учун ҳаж ибодатини амалга оширишга рухсат берган.

Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг маълум қилишича, «Ҳаж-2022» мавсумида иштирок этиши мумкин бўлган ёш чегараси 65 ёшгача этиб белгиланди.

«Шунингдек, барча зиёратчилар подшоҳлик Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтган ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида тасдиқланган Pfizer/BioNTech (АҚШ-Хитой), Oxford-AstraZeneca (Буюк Британия-Швеция), Moderna (АҚШ) ва Johnson & Johnson (АҚШ) вакциналарининг 2 дозасини қабул қилган бўлиши зарур.

Хорижлик ҳожилар Саудия Арабистонига киришдан 72 соат олдин коронавирус ташхиси ҳақида манфий натижали ПЦР маълумотномасини тақдим этиши лозим.

Подшоҳлик Ҳаж ва умра вазирлиги ҳожиларнинг ибодат амалларини бажариш давомида ўз соғлиқларини сақлаш учун эҳтиёткорлик шартлари ва қоидаларига тўлиқ амал қилишлари заруратини қатъий талаб қилмоқда», дейилади идора баёнотида.

Маълум қилинишича, мазкур масала «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик Кенгаши ҳамда Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консуллиги «Ҳаж» ва «Умра» масалалари бўйича атташеси билан ҳамкорликда мувофиқлаштирилмоқда.

Идора хабарида Ҳаж мавсуми учун тўловлар бўйича маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилдан Ўзбекистон фуқаролари учун ҳаж квотаси 5200 дан 7200 нафаргача оширилган эди.

Ҳаж мавсуми жорий йил тахминан июль ойининг бошларига тўғри келиши кутилмоқда. Мусулмонлар идораси аввалроқ, Рамазон ойида умра зиёрати учун тўловлар оширилиши ҳамда Умра сафарини сайёҳлик фирмалари орқали ҳам қисман ташкил этиш масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қилганди.

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Хадичаи Кубро аёлқизлар ўрта махсус ислом билим юртига ҳужжат топширган абитуриентлар учун кириш имтиҳонлари куни маълум қилинди. Бу ҳақда xadicha.uz сайти хабар давоми...

5944 09:30 / 11.07.2019
Татаристон мусулмонлари диний идорасининг .Закот, хайрия фонди уйсиз ва муҳтожларга хайрия дастурхонларини ёзишда давом этмоқда. Бу ҳақда mynamaz.ru манбаси хабар давоми...

1602 11:00 / 27.05.2021
2024 йил 1516 октябрь кунлари дунё илмфан намояндаларининг диққатэътибори яна юртимизга қаратилади. Тошкент ва Хива шаҳарлари .Ислом ndash эзгулик ва тинчлик дини, давоми...

1765 12:04 / 10.10.2024
Бугун, 1 ноябрь ndash Тошкент ислом институти ташкил топган кун. Институтнинг ташкил топганига 51 йил бўлди. 1969 йилда .Бароқхон, мадрасаси институт даражасида қайта давоми...

2371 16:57 / 01.11.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021