1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Сабрни қачон ўрганамиз?

13:30 / 22.07.2021 3427 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳар сафар нимадир егинг, кийгинг келса, сотиб олаверасанми?

Сабрни қачон ўрганасан?

Аллоҳ таоло бу ҳақда Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اصْبِرُوا وَصَابِرُوا وَرَابِطُوا وَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ۝

«Эй иймон келтирганлар! Сабр қилинг, сабрда устун келинг, қўриқчиликда шай туринг ва Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, зафар топсангиз». (Оли Имрон сураси, 200-оят)

Ҳар сафар холи қолганингда, гуноҳ қилаверасанми?

Тақвони қачон ўрганасан?

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَلْتَنظُرْ نَفْسٌ مَّا قَدَّمَتْ لِغَدٍ ۖ وَاتَّقُوا اللَّهَ ۚ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا تَعْمَلُونَ۝

«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар! Ҳар бир жон эртанги кун учун нима тақдим қилганига назар солсин. Аллоҳга тақво қилинглар! Албатта, Аллоҳ нима амал қилаётганингиздан ўта хабардордир». (Ҳашр сураси, 18-оят)

Ҳар сафар душманинг билан курашаётганингда, чарчаб қолсанг, дам олаверасанми?

Қарши туришни қачон ўрганасан?

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

وَأَمَّا مَنْ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِ وَنَهَى النَّفْسَ عَنِ الْهَوَىٰ ۝ فَإِنَّ الْجَنَّةَ هِيَ الْمَأْوَىٰ۝

«Ва аммо ким Роббининг ҳузурида туришдан қўрққан ва нафсни ҳавойи хоҳишдан қайтарган бўлса... бас, албатта, жаннат (унга) жой бўладир».  (Нозият сураси, 40-41-оятлар)

Ҳар сафар масжидга чиқиб кетаётганингда, аёлинг ва фарзандларингни унутаверасанми?

Уларга намозни қачон ўргатасан?

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا ۖ لَا نَسْأَلُكَ رِزْقًا ۖ نَّحْنُ نَرْزُقُكَ ۗ وَالْعَاقِبَةُ لِلتَّقْوَىٰ۝

«Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз. Оқибат эса тақвоникидир». (Тоҳо сураси, 132-оят)

Ҳар гал аёлинг дунё ишларига оид хато қилса, масалан, кийимингни яхши дазмолламаса, овқатни шўр қилса, койиб, жеркийверасанми?

Шундай хатоларга қачон кўз юмишни ўрганасан?

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا يَحِلُّ لَكُمْ أَن تَرِثُوا النِّسَاءَ كَرْهًا ۖ وَلَا تَعْضُلُوهُنَّ لِتَذْهَبُوا بِبَعْضِ مَا آتَيْتُمُوهُنَّ إِلَّا أَن يَأْتِينَ بِفَاحِشَةٍ مُّبَيِّنَةٍ ۚ وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ ۚ فَإِن كَرِهْتُمُوهُنَّ فَعَسَىٰ أَن تَكْرَهُوا شَيْئًا وَيَجْعَلَ اللَّهُ فِيهِ خَيْرًا كَثِيرًا۝

«Эй иймон келтирганлар! Сизларга аёлларни мажбурлаб меросга олиш ҳалол эмас. Очиқ фаҳш иш қилмасалар, берган нарсаларингизнинг баъзисини олиш учун уларни зўрлик-ла ушлаб турманг ва улар ила маъруф ҳолатда яшанг. Агар уларни ёқтирмасангиз, ажаб эмаски, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликларни қилса». (Нисо сураси, 19-оят).

Ҳар сафар ишдан келсанг, овқатланиб бўлиб, телевизор кўриб ўтираверасанми?

Аёлинг илм олиши, фарзандларинг тарбияси учун қачон вақт топасан?

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا قُوا أَنفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَارًا وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ عَلَيْهَا مَلَائِكَةٌ غِلَاظٌ شِدَادٌ لَّا يَعْصُونَ اللَّهَ مَا أَمَرَهُمْ وَيَفْعَلُونَ مَا يُؤْمَرُونَ۝

«Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган оловдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар». (Таҳрим сураси, 6-оят)

Уйингда егани овқатинг, кийгани кийиминг бор бўлса ва уйинг иссиқ бўлса, бошқаларни ўйламай яшайверасанми?

Қўшнилар ва қариндошлар ҳолидан қачон хабар оласан?

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

وَاعْبُدُوا اللَّهَ وَلَا تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا ۖ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا وَبِذِي الْقُرْبَىٰ وَالْيَتَامَىٰ وَالْمَسَاكِينِ وَالْجَارِ ذِي الْقُرْبَىٰ وَالْجَارِ الْجُنُبِ وَالصَّاحِبِ بِالْجَنبِ وَابْنِ السَّبِيلِ وَمَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ ۗ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ مَن كَانَ مُخْتَالًا فَخُورًا۝

«Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирманглар. Ота-онага, қариндошга, етимларга, мискинларга, яқин қўшнига, ён қўшнига, ёндаги соҳибга, йўқсил йўлчига ва қўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинглар. Албатта, Аллоҳ димоғдор ва мақтанчоқ кимсани суймас». (Нисо сураси, 36-оят)

Ўлимни эсламай, дунё топаман, бир сўмни беш сўм қиламан деб юраверасанми?

Ўлимни эслашга, ибодат қилиб, унга тайёргарлик кўришга қачон уринасан?

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

قُلْ إِنَّ الْمَوْتَ الَّذِي تَفِرُّونَ مِنْهُ فَإِنَّهُ مُلَاقِيكُمْ ۖ ثُمَّ تُرَدُّونَ إِلَىٰ عَالِمِ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ فَيُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ۝

«Аниқки, сиз қочаётган ўлим албатта сизга йўлиқувчидир. Сўнгра ғайб ва ошкорни билувчининг ҳузурига қайтарилурсиз. У сизга қилиб юрган амалларингизнинг хабарини беради», деб айт» (Жумуъа сураси, 8-оят)

Аллоҳ таоло ҳолимизни ислоҳ қилсин, тавбаи насуҳни насиб этсин, Ўзининг ҳидоятидан айирмасин, хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Интернет замонида ҳаким зотнинг ўғлига қилган тиллага тенг тавсиялариЎғлим Google, Facebook, Twitter, WhatsApp, Telegram, Instagram ва барча ижтимоий тармоқлар бамисоли тубсиз денгиздир. давоми...

6965 19:30 / 09.11.2021
Инсон ўз ҳаёти давомида нималар билан шуғулланиб, вақтини нималарга сарфлайди Эринмаган француз олимлари шуни ҳам ҳисоблаб чиқишибди. Уларнинг маълумотларига давоми...

2131 12:10 / 23.03.2025
Тиббиёт соҳаси тараққий этиши натижасида бугунги кунда тана аъзолари, ички органларни ўзгаларга кўчириб ўтказиш амалиёти дунёнинг кўплаб давлатларида давоми...

2682 11:03 / 11.01.2024
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга келиб .Мен қийналган кишиман,, деди. Яъни, оч эканини билдирди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинларидан бирига давоми...

2152 14:57 / 23.06.2025