1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Қалблар сирдир...

15:00 / 20.01.2021 2961 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кишиларнинг қўлидан тутиб Аллоҳ томон бошла! Ёдингда тут, Аллоҳ пайғамбарларни фаришталарга эмас, гуноҳкор ва осий инсонларга юборган. Агар инсонлар тоат аҳли бўлишганида пайғамбарларга эҳтиёж сезишмас эди.

Аллоҳ таоло ҳатто илоҳлик даъво қилган Фиръавнга ҳам пайғамбарлари Мусо ва Ҳорун алайҳиссаломларни юбориб: «Унга юмшоқ гапиринглар», деди.

Инсонларнинг гуноҳига худди хўжайин каби боқма. Унга қул каби қара. Аллоҳ сенга ҳидоятни яхши кўрсатди. Бунинг закоти эса сен ҳам инсонларни қўлидан тутиб Аллоҳ томон бошламоғингдир.

Сен ўзинг ҳидоят топа олмас эдинг. Аллоҳ сенга ҳидоятни неъмат қилиб берди. Маъсият аҳлига худди бало аҳлига қарагандай қара. Чунки касаллик гуноҳдан енгилдир. Зеро, касаллик даражани кўтарилишига сабаб бўлади. Залолатнинг эса оқибати даҳшатли.

Тўғри, биз нарсаларнинг зоҳирига қараб ҳукм қиламиз. Аммо фақат зоҳирга алданишдан ҳазир бўлишимиз лозим.

Баъзи гуноҳкорлар Аллоҳ ва Расулини сиз биладиган айрим динни сотувчи, устиларидан шайтон ҳукмрон бўлган дин тожирларидан кўра кўпроқ яхши кўришади.

Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисни келтирадилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида Абдуллоҳ исмли бир киши бор эди. Унинг лақаби эшак эди. У хушчақчақ ва қувноқ киши бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кулдирар эди. У ароқ ичар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни дарралатдилар, яна дарралатдилар, учинчисида бир киши: «Аллоҳим, уни лаънатлагин. Бунча кўп ичмаса!» деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни лаънатламанглар. Мен биламан, у Аллоҳ ва Расулини яхши кўради!» дедилар.

Қалблар сирдир. Уни фақат яратувчиси била олади.

Ҳижоб ўрамайдиган аёл фоҳиша дегани эмас.

Мусиқа эшитадиган киши Қуръонни ёмон кўради дегани эмас.

Мен осийларни ҳимоя қилмоқчи ёки оқламоқчи эмасман. Атиги уларнинг қўлидан тутиб, Аллоҳ томон бошланг демоқчиман!

Адҳам Шарқовий

Муҳаммад Ато таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Уламоларимиз банда содир этадиган гуноҳлар асосан унинг қуйидаги тўрт сифатидан келиб чиқишини таъкидлаганлар1. Ҳайвоний сифатлар.Бу турдаги сифатлардан турли давоми...

4054 12:10 / 28.04.2019
Ғазабни ютиш фазилатли ишлардан ҳисобланади. Бунга ҳар қандай одам ҳам қодир бўла олмайди.Аллоҳ таоло Қуръони каримда ғазабни ютувчиларни мадҳ қилиб .Улар давоми...

6545 15:00 / 05.07.2021
.Мусулмон мусулмонни қўрқитмайди,. Имом Абу Довуд ривояти. Кўчада машинасини чийиллатиб қўзғатган ёки эшитганда одам музлаб кетадиган қўрқинчли сигналини давоми...

2144 17:31 / 28.10.2022
. . Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ алайҳиссалом орамизда туриб, ўша турган жойларида Қиёмат қойим давоми...

5128 16:20 / 26.01.2024