1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Тўқликнинг зарарлари

15:00 / 27.01.2021 3291 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳар бир касалликнинг негизида тўқлик ётади. Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига тўлақонли амал қилган мўмин, тўқликнинг ортидан келадиган касалликларга чалинмайди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон битта ичакка ейди, кофир эса етти ичакка ейди», дедилар».

Бухорий ривояти.

Саъид Мақбурийдан ривоят қилинади:

«Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бир неча кишининг олдидан ўтиб қолди. Уларнинг олдида қовурилган қўй гўшти бор эди. Уни чақиришган эди, у ейишга кўнмади, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёдан арпа нонга тўймай ўтиб кетдилар», деди».

Бухорий ривояти.

Миқдад ибн Маъди Карибдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Одам боласи қорнидан кўра ёмонроқ идишни тўлдирмаган. Одам боласига қаддини тутиб турадиган бир неча луқма кифоя. Жуда бўлмаса (ошқозонининг) учдан бирини таомига, учдан бирини ичимлигига, учдан бирини нафасига (ҳавога) ажратсин», дедилар».

Термизий ва Ибн Можа ривояти.

«Касалликнинг фақатгина иккита сабаби бор. Биринчиси кўп ейиш, иккинчиси тўқ қоринга ейиш». (Ибн Сино).

«Ошқозон касалликларнинг ўчоғидир. Парҳез эса давонинг бошидир». (Қадимги араб табиби Ҳорис ибн Калда).

Тўқлик — ҳар хил хасталикларни келтириб чиқаради, вужудни оғирлаштиради, уйқуни кўпайтиради, дангасаликка олиб келади, қалбни кўр қилади ва руҳни заифлаштиради. Тўқ киши таҳоратини кўп тутолмайди, кўп ухлайди ва қиёмул лайл каби буюк неъматдан маҳрум бўлади. Тўқлик инсонни гуноҳлардан қўрқмасликка, ёмонликларни тап тортмасдан  қилишга олиб келади. Ақл яхши-ю ёмоннинг фарқига боролмайдиган, шукр қилолмайдиган бўлиб қолади. Шу сабабдан неъматлар камаяди, чунки неъматнинг шукри, унинг ортишига василадир. Тўқлик дунё муҳаббатига сабаб бўлади. Тўқ инсонга зикр қилиш оғир келади. Зикр эса калб зангини кетказади. Тўқ инсон ибодат завқини тополмайди. «Яқийн» деб аталмиш буюк неъматдан маҳрум бўлади. Тўқлик инсонни ғафлат сари етаклайди ва унинг сармояси бўлган умрини бекорчи нарсаларга сарфлашга сабабчи бўлади.

Очлик саломатликнинг калитидир, илмнинг шартидир.

Очлик инсонни Аллоҳдан узоқлашишига сабабчи бўлувчи ҳою-ҳавасларни камайтиради.

Очлик қалбни мунаввар қилади, руҳни тетиклаштиради.

Очлик вақтни ибодат билан ўтказиш имкониятини беради.

Очлик очларнинг аҳволини ҳис қилиб, уларга ёрдам беришга ундайди.

Яҳё ибн Муъаз Розий шундай деган: «Инсоннинг учта душмани бор: дунёси, шайтони, нафси. Дунёдан унда зуҳд қилиш билан, шайтондан унга қарши чиқиш билан, нафсдан шаҳватларни тарк қилиш билан ўзингни асра».

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

Муаллиф
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Абул Ҳасан Иршоний қаттиқ бетоб бўлиб қолди. Намозни аввалига тик турган ҳолида, кейин ўтириб, кейин эса ёнбошлаб ўқийдиган бўлди. Жон чиқар вақтида унинг давоми...

2963 08:00 / 12.06.2020
Авф ибн Муҳожир айтади .Умар ибн Абдулазиз мусулмонларнинг иши билан шуғулланаётганда давлат хазинасидан олинган шамни ишлатар, давлат ишларидан бўшаб, ўз давоми...

1815 09:04 / 15.12.2019
Абу Омир айтади .Бир дўстимиз айтиб берди .Муҳаммад ибн Восий оғирлашиб қолганида кўп инсонлар унинг олдига зиёратга келишди. Мен ҳам уни кўргани кирдим. Кимдир давоми...

3041 11:40 / 08.02.2021
Инсон умри поёнига етиб қабрга дафн этилгач, унинг жони яна қайта жасадига киради. Бу масалада баъзи аҳли илмлар таваққуф қилиб қатъий қарорга кела олмаган давоми...

6871 17:30 / 23.04.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021