1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг диний-маърифий асарлари Перм ўлкаси кутубхоналаридан жой олмоқда

20:00 / 04.02.2021 1667 pdf Ўқиш режими + -

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ қолдирган илмий мерос ҳозирги замоннинг энг долзарб муаммосига айланган диний саводсизлик ҳамда унинг оқибатида келиб чиққан бемазҳаблик ва мутаассиблик каби иллатларни муолажа қилишда катта салоҳиятга эга экани кўпчиликка маълум. Ушбу мерос жамиятдаги кўпгина муаммоларнинг ечими сифатида нафақат Ўзбекистонда, балки бошқа мамлакатларда ҳам эътироф этилмоқда.

Кўпгина соҳа мутахассислари, диний арбоблар ва сиёсатшунослар шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг китоблари кенг тарқалган жойларда диний ихтилофлар ва динда ҳаддан ошиш каби офатлар барҳам топаётганини таъкидлашмоқда. Айниқса, МДҲ мамлакатларида мазкур асарларнинг рус тилидаги таржималарига бўлган талаб ва эҳтиёж ортиб бораётганлиги айтиб ўтилган.

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ асос солган «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриётининг доимий ҳамкори ҳисобланган Россия Федерациясидаги «Ал-Васатия» илмий-маърифий Марказининг раҳбарияти бу борада кенг кўламли ишларни олиб бормоқда.

Жумладан, Пермь ўлкаси муфтиятига Москванинг «Ал-Васатия-умеренность» (мўътадиллик) нашриётидан бир ярим мингдан ортиқ китоб етказиб берилди. Бу китоблар машҳур аллома, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг рус тилига таржима қилинган ўн икки асаридир. Россия мусулмонлари марказий диний бошқармасига қарашли Пермь ўлкаси мусулмонлари идораси «Ал-Васатия-умеренность» нашриёти директори вазифасини бажарувчи С.Ю.Зязинга диний адабиётларни ўз вақтида етказиб бергани учун миннатдорчилик билдириб, уларнинг ниҳоятда керакли эканини таъкидлади.

Ушбу китоблар Россия Федерацияси жазони ижро этиш федерал хизмати ҳузуридаги Марказлашган диний ташкилотлар билан ўзаро алоқалар бўйича ишчи гуруҳнинг қарорига биноан юборилган бўлиб, Пермь ўлкаси муфтийси ёрдамчиси Абдулкарим Миндубаев ҳам ушбу гуруҳ аъзосидир.

Россия Федерацияси Марказий диний бошқармаси таркибидаги Пермь мусулмонларининг минтақавий диний бошқармаси ҳамда Россия Федерацияси Жазони ижро этиш федерал хизмати ўртасида кўп йиллик ҳамкорлик шартномаси амал қилиб келмоқда.

Пермь ўлкаси мусулмонлари минтақавий диний бошқармаси доимий равишда ахлоқни тузатиш муассасаларига ташриф буюриб, маҳкумлар билан суҳбатлар ўтказиб туради, уларга тўғри йўл танлашда ёрдам бериб келади. Ахлоқни тузатиш муассасаларида масжидлар, ибодатхоналар мавжуд бўлиб, у ерда диний кутубхоналар ташкил этилган.

Пермь ўлкаси мусулмонлари минтақавий диний бошқармаси қарорига мувофиқ юборилган мазкур китоблар ушбу кутубхоналарга тарқатилади, ҳар бир кутубхонага ўртача 60тадан тўғри келади. Китобларнинг биринчи партияси сешанба куни, 25 январда Соликамскга етказилади.

– Мусулмон маҳбусларга диний адабиётларга ниҳоятда зарур, – дейди муфтий Анвар Аблаев. – Бу китобларда баён этилган исломий илмлар инсонни ахлоқий жиҳатдан тарбиялайди. Ислом дини одамларни инсонпарварликка, раҳм-шафқат, ўзаро ҳурмат ва меҳр-муҳаббатга ўргатади. Ислом инсонларни тинчликка, тотувликка чақиради. Ахлоқни тузатиш муассасаларидаги маҳбуслар ҳам диний ҳаёт кечириш, диний эҳтиёжларини қондириш ҳуқуқига эгадир. Шу сабабдан ушбу муассасаларда маҳбуслар учун ибодатхоналар барпо этилиб, уларга диний адабиётлар етказиб берилмоқда. Тўғри, маҳбус жиноят содир қилиб, жазосини ўтамоқда, лекин унда озодликка чиққандан кейин яхши яшашга умид ва ишонч бўлиши керак. Унинг бошига тушган синовларни енгишига айнан умид ва ишонч ёрдам беради. Бунинг учун ахлоқни тузатиш муассасасининг талабларига қатъий риоя қилиш, намунали хулқ-атворга эга бўлиш керак.

Шубҳасиз, муфтиятга етказиб берилган китоблардаги диний билимлар ҳаёт йўлида адашган инсонларни тўғри йўлга бошлашга, озодликдан кейинги ҳаётга тайёрлашга муносиб хисса қўшади. Пермь ўлкаси мусулмонлари минтақавий диний бошқармаси аъзолари бу хайрли ишларни адашган инсонларга ёрдам қўлини чўзиш ниятида адо этмоқдалар.

Islom.uz сайти томонидан таржима қилинди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1 февралдан бошлаб, BNI Syariah ва Bank Syariah Mandiri ҳамда BRI Syariah BRIS банклари расмий равишда бирлашиб, мамлакатнинг энг йирик Ислом банки бўлган Bank Syariah Indonesia ни ташкил давоми...

2553 09:30 / 21.12.2020
Қирол Абдуллоҳ номли KAUST илмийтехнологик университети ходимлари шар шаклида янги турдаги қуёш массивини яратди. Бу ҳақда islam.ru хабар берди.Янги дизайн космик давоми...

1891 14:45 / 26.02.2021
Кимки Қуръон ўқувчидир, азоб бўлмас,Яна Қуръон ўргатганга ҳисоб бўлмас.Маъно билган зотга пардаҳижоб бўлмас,Васли аён бўлсин десанг, Қуръон ўқи.Мирзо Кенжабек давоми...

1651 19:30 / 11.02.2021
Ўзбекхонга атаб олтин вараққа кўчирилган 700 йиллик тарихга эга Қуръон қўлёзмаси топилгани ҳақида ўтган йили Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон маданий мерос давоми...

1341 17:47 / 11.04.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021