1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ижтимоий-ахлоқий ва тарбиявий аҳамиятга молик ҳадислар жамланмасининг электрон тўплами яратилади

13:16 / 08.05.2025 1044 pdf Ўқиш режими + -

Юртимизда диний-маънавий меросни асраш, тарғиб қилиш ва замонавий технологиялар орқали жамоатчиликка етказиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ана шундай ташаббуслардан бири сифатида, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ижтимоий-ахлоқий ва тарбиявий аҳамиятга молик ҳадислар жамланмасининг электрон тўпламини яратиш режалаштирилмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида 1500 та ҳадисни ўз ичига олган электрон тўплам шакллантирилади. Унда инсон одоби, оила, муомала маданияти, ҳалоллик, адолат, сабр-тоқат, меҳр-оқибат каби турли мавзуларга оид ҳадислар жамланади.

Бу тўплам марказга ташриф буюрувчилар учун катта манба вазифасини ўтайди. Улар ўзларини қизиқтирган мавзулар бўйича ҳадисларни излаб топиш, ўқиш ва таҳлил қилиш имкониятига эга бўладилар. Бу эса ўз навбатида ҳадис илмини ўрганиш, ёш авлодга ислом ахлоқи ва одобларини сингдиришда муҳим роль ўйнайди.

 

Манба
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Мавзуга оид мақолалар
Туркия жумҳурияти бир неча йиллардан буён Африкадаги мусулмон мамлакатларида мактаблар бунёд этиб, болаларнинг таълим олишига кўмаклашиб келаётган эди.Яқинда давоми...

1527 17:27 / 22.02.2023
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Фитналар ва Қиёмат аломатлари, номли 32жузи илк бор нашр давоми...

1734 15:00 / 08.09.2023
Жорий йилда Ҳаж2018rdquo сафарига Қорақалпоғистон Республикасидан 153 нафар фуқаро жўнаб кетади.Улуғ сафар олдидан бўлажак зиёратчилар учун юртимизнинг турли давоми...

3123 05:33 / 26.07.2018
.Имом Бухорий, орденини таъсис этиш тўғрисидаги Қонун ЎРҚndash789сон, 15.08.2022 й. Президент томонидан имзоланди. Қонунга мувофиқ, .Имом Бухорий, ордени икки даражадан давоми...

2174 12:00 / 16.08.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021