1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуаси зиёрат марказига айлантирилади

21:00 / 10.02.2021 2135 pdf Ўқиш режими + -

Икки ой муддатда Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуасини зиёрат марказига айлантириш ҳамда атрофидаги 8 нафар буюк уламоларнинг қабрларини тиклаш ва ободонлаштириш ишлари концепциясини, уни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Бу топшириқ «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони билан Самарқанд вилояти ҳокимлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Қурилиш вазирлигига берилган.

Ушбу фармонга кўра, Самарқанд вилояти ҳокимлиги Қўмита, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Маданият вазирлиги, Бадиий академия ва Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Самарқанд шаҳрида ислом дини, минтақадаги мавжуд дин намояндалари мероси ва моддий маданий мерос объектларини акс эттирувчи тематик хиёбонни яратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритишади.

Шунингдек Бухоро вилояти ҳокимлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Маданият вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Бухоро шаҳрида ислом дини тарихи ва мусулмон оламида машҳур бўлган шахслар тўғрисида маълумот берувчи инновацион музейни қуриш ва уни ривожлантириш концепцияси бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилган.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 11 август куни Қашқадарё вилояти 3ҳудуд Қарши шаҳридаги Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида Ўзбекистон мусулмонлари идораси давоми...

927 15:14 / 11.08.2025
22 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Россия Федерациясида бўлиб ўтадиган халқаро анжуман ва унинг доирасидаги давоми...

2837 10:02 / 23.09.2019
Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг маълум қилишича, учрашув ҳақида келишолмаётган томонларнинг розилиги олинган бўлиб, у яқин кунлар ичида Москва давоми...

3411 11:36 / 16.10.2018
.Обод маҳалла, давлат дастури ижросини таъминлаш юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси, .Имом алБухорий, маҳалла фуқаролари йиғини, Маданий мерос департаменти давоми...

2770 14:14 / 24.04.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021