1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Саломлашиш одоблари

05:00 / 04.03.2017 8249 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саломлашиш деганда кишиларнинг учрашган чоғда биринчи бир­бирларига тилак маъносида сўз айтишлари тушунилади. Саломлашиш ҳамма миллатларда қадимдан мавжуд. Бугунги кунда ҳам дунёдаги барча халқлар ўзаро муомала ва мулоқотни саломлашишдан бошлашади.  Уларнинг саломлашишдаги урф­одатлари, сўз ва ифодалари турлича бўлса­да, мақсад бир: бир­бирларига яхшилик, саломатлик тилаш. Мусулмонларда саломлашиш энг улуғ амаллардан ҳисобланади ва жуда ҳам мукаммал шаклда қўлланилади.

Салом иймоннинг камоли, Исломнинг шиоридир. Салом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари, улуғларнинг одатидир. Салом инсон маънавияти кўзгуси, тинчлик элчиси, меҳр­муҳаббат гаровидир. Салом дўстлик аломатидир. Салом инсоний алоқаларни мустаҳкамловчи метин арқондир. Салом яхшиликлар дебочасидир. Салом бўлмаса, дунё зиндондир. Жаннат ҳам салом билан ободдир. Салом жаннат аҳлининг сўрашишидир. Чунки Салом Аллоҳ азза ва жалланинг гўзал исмларидан биридир.

Имом Бухорий «Ал­Адаб ал­муфрад»да Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Салом Аллоҳнинг исмларидан биридир. У Зот уни ер юзига жорий қилгандир. Уни орангизда ёйинглар», дедилар».

Ана шундай буюк, аммо жуда ҳам осон бўлган амалга бугунги кунда кишиларимиз орасида қанчалик эътибор берилмоқда? Саломлашиш ўзи қаёқдан келиб чиққан? Саломлашишнинг қанчалар савобли, фазилатли ва аҳамиятли амал эканини ёшларимиз билишадими? Саломлашишда биз нималарга риоя қилишмиз керак? Саломлашишни биз кимлардан ўрганамиз? Замонавий мулоқот воситалари бўлган оийнаижаҳон, интернет, телефон ва бошқаларда саломлашиш қандай бўлади? Шу ва шунга ўхшаш саволларга ушбу мақола орқали жавоб топишга ҳаракат қиламиз.


 

Саломнинг келиб чиқиши


Саломлашиш инсоният тарихи билан чамбарчас боғлиқдир. Бу ҳақда имом Бухорий, Муслим ва бошқалар қуйидагича нақл қиладилар:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ тало Одамни ўз суратида яратди, унинг узунлиги олтмиш зироъ эди. Уни яратиб бўлгач: «Ана у ўтирган бир нафар фаришталарга бориб салом бергинда уларнинг сенга берган саломига қулоқ солгин, чунки мана шу сенинг ва зуриётингнинг саломи бўлади», деди. Одам: «Ассаламу алайкум», деди. Улар: «Ассаламу алайка ва роҳматуллоҳи», деб, «ва роҳматуллоҳи»ни зиёда қилишди. Ҳар бир жаннатга кирадиган одам Одам суратида бўлади. Махлуқот ҳозирги вақтгача қисқариб келмаоқда», дедилар».

Аллома Муновий ушбу ҳадис шарҳида айтади: «Бу саломнинг илк машруъ қилиниши бўлиб, бошқа сўзлардан алоҳида хосланмоқда. Чунки у меҳр­муҳаббат эшигини очади ва у иймонинг камолига олиб борувчи бўлган икки биродарнинг қалбини бир­бирига улфат қилиш ҳисобланади».


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади.Охир замон бўлганда очарчилик бўлади. Ким ўша очарчиликка тўғри келса, оч жигарларни бошқага алмаштирмасин,.Шарҳ Яъни, очларга давоми...

3387 05:00 / 02.03.2017
Пешкулик тадбиркор, .Мироншоҳ Мираҳмад медсервис, МЧЖ раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди Эркин Болтаев буюк аждодимиз Абу Али ибн Сино туғилиб ўсган қадимий Афшона давоми...

2062 12:00 / 08.06.2021
Ислом соғлиқни сақлаш борасида катта аҳамият берган нарсалардан бири тозаликка риоя қилишдир. Дунё тарихида ҳеч ким, ҳеч қандай тузум ва дин тозаликка риоя давоми...

10871 14:30 / 08.07.2022
Сабр сўзининг маъноларидан бири танглик ила ўзини тутиб туришдир.Сабрнинг истилоҳий маъноси ҳақида уламо аҳли бирбирини тўлдирувчи бир неча таърифларни давоми...

6080 05:00 / 03.03.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021