1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Осиё бинти Мазоҳим (Мўмина маликаси)

11:00 / 04.03.2021 8094 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(учинчи мақола)

Осиёнинг Аллоҳга бўлган иймони 

Бир куни Мусо Бани Исроилни ҳимоя қилиб, Фиръавн аҳлларидан бирини ўлдириб қўйдилар. Подшоҳнинг азоб беришидан қўрқиб, Мадянга қочиб кетдилар. У зотнинг кетганларини эшитган Осиё онамиз қаттиқ изтироб чекдилар. На таом, на уйқуда ҳаловат бўлмади, чунки Мусонинг фироқи қалбларини ўртарди. Мусо алайҳиссалом ўн йилдан сўнг Мисрга пайғамбар бўлиб келдилар. Инсонларни ягона Аллоҳга ибодат қилишга, Унга ҳеч нарсани шерик қилмасликка чақирдилар. Ниҳоят, Мусо алайҳиссалом акалари Хорун билан Фиръавннинг қасрига кирдилар. Буни кўрган Осиё ниҳоятда хурсанд бўлдилар. Улар Фиръавнни Ҳаққа даъват қилишаётганини эшитдилар. Осиё онамиз Мусо алайҳиссаломнинг содиқ, ҳақ пайғамбар эканликларига ишондилар. Ва ягона Аллоҳга ҳамда Мусо алайҳиссаломнинг расул эканликларига иймон келтирдилар. Фиръавн аҳлларидан амакилари Хазиқил ҳам имон келтириб мўмин бўлди. Хазиқил ва Осиё имон келтирганларини қаср аҳлидан яширдилар. Осиё онамиз Фиръавн, Ҳомон ва аъёнларнинг Мусо алайҳиссаломга зарар беришларидан қўрқиб, Аллоҳдан у зотга ёрдам беришини, улар устидан ғолиб бўлишини сўраб дуо қилдилар. Мусо алайҳиссаломнинг Фиръавн сеҳргарлари устидан ғолиб бўлганларини кўриб кўп суюндилар. Иймонлари янада қувватланди. Фиръавннинг мўминларни қийнаши Ҳазрати Осиёнинг нафсониятларига таъсир қиларди ва янада Аллоҳга бўлган имонлари зиёда бўларди. Осиё иймонларини оз муддат яшириб юрдилар. Бу кўпга бормади.

Хотини ёлғиз Аллоҳга имон келтиргани, Мусо алайҳиссаломнинг даъватларини тасдиқ этганини билиб қолган Фиръавн қаттиқ ғазабга келди. Осиёнинг олдиларига қаттиқ жаҳл билан кирди ва: «Мусонинг Раббисига куфр келтирасан, бўлмаса, ўлгунингча азоблайман», деб кескин талаб қилди. Осиё ҳеч қўрқмасдан: «Раббим, Раббинг ва ҳамма нарсанинг Раббиси бўлган ёлғиз Аллоҳга келтирган иймонимдан қайтмайман», дедилар. Фиръавннинг ғазаби янада ортди. Коҳин ва вазирларни тўплаб деди: «Мазоҳим қизи Осиё ҳақида нима биласизлар?» Улар Осиёни мақташди. Фиръавн: «У бошқа Худога итоат қиляпти!» деди. Коҳинлар: «Уни ўлдиргин», дейишди. Фиръавн: «Уни ўлдиролмайман, лекин қаттиқ азоб берсам, динидан қайтади!» деди ва хизматчиларига «Азобнинг энг қаттиғини қўлланглар», деб буюрди. Улар ерга тўртта қозиқ қоқиб, унга Осиё онамизнинг қўл-оёқларини маҳкам боғлашди ва қуёшнинг қайноқ ҳарорати остига қўйишди. Шунча азоб берилса ҳам, Осиё иймонларидан қайтмадилар. Буларнинг ҳаммаси Аллоҳ учун бўлгани сабабидан азоб ҳам у кишига роҳат бўлди. Фиръавн азобни тинимсиз кучайтиришни амр қиларди, Осиё эса ҳаммасига сабр қилардилар. Иймонлари эса зиёда бўлиб бораверди.

Шаҳидлик ва хушхабар 

Кун ўтгани сайин Фиръавн Осиё онамизга азоб беришнинг турли усулларини ўйлаб топарди. Унинг мулкида катта саҳрои биёбон бор эди. Ана шу жойда Осиёга азоб берарди. У зотнинг эса дуолари ижобат бўлиб, малоикалар қанотлари билан қуёшнинг ҳароратини тўсишарди.

Бир куни Осиё онамиз жаннатдаги маконларини кўриб кулдилар. Фиръавн хотинини кузатиб турганди, бу ҳолга ажабланди. Атрофдагиларга: «Унинг жиннилигидан ажабланяпсизми? Биз азоблаяпмиз, у куляпти», деди. Охири Осиё онамизни ўлдиришди. Пок руҳлари Раббиси ҳузурига кўтарилди. Малоикалар у аёлнинг жаннатда яшашлари, неъматланишлари учун руҳларини олиб чиқиб кетишди. Охиратда Осиё онамиз улуғ марҳамат ва икромга ноил бўладилар. Бу икром Расулуллоҳ алайҳиссалом айтган жаннати аёллардан бири бўлишларидир.

Саййидаи Осиё Қуръонда содиқ мўмина аёллар қаторида, Ҳақ йўлини топган аёл сифатида мадҳ этилдилар. Аллоҳга имон келтиришда орқага қайтмаган бу аёл Фиръавннинг азобларига, чидаган ҳолда иймонларида собит турдилар.

Ҳидоят ва Ҳақ йўлида бардавом бўлган, охиратни бу дунё машаққатларига сотиб олган аёл! Жаннат ва унинг неъматларини, қасрларини сотиб олган аёл! Бу аёл саййидаи Осиёдир!

(Тамом)

«Мўминалар силсиласи» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Никоҳнинг рукни масаласида ҳамма мазҳаблар бир овоздан ийжоб ва қабулни биринчи ўринга қўйганлар..Ийжоб, сўзи никоҳ ақдида иштирок этадиган икки томоннинг давоми...

3804 11:00 / 10.06.2020
Зайнаб бинти Хузайма онамиз розияллоҳу анҳо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга жуда ҳам оз вақт яшаганлари ва эрта вафот этиб кетганлари туфайли у давоми...

11065 11:20 / 06.07.2019
Аллоҳ азза ва жалла Қуръони каримнинг ўнлаб оятида жимоъни зикр қилган. Суннатда ҳам худди шундай келган. Лекин бу илоҳий манбаларда у ўзига хос юксак савиядаги давоми...

4117 17:40 / 09.06.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Маслаҳат сўралмагунча, жувон никоҳланмас. Изн олинмагунча, бокира никоҳланмас,, давоми...

3628 14:00 / 13.05.2020
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021