1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Нега мутакаббирлик қиласан?!

13:28 / 13.03.2021 3169 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Наҳл сурасида шундай деб марҳамат қилади:


إِلَٰهُكُمْ إِلَٰهٌ وَاحِدٌ ۚ فَالَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِالْآخِرَةِ قُلُوبُهُم مُّنكِرَةٌ وَهُم مُّسْتَكْبِرُونَ لَا جَرَمَ أَنَّ اللَّهَ يَعْلَمُ مَا يُسِرُّونَ وَمَا يُعْلِنُونَ ۚ إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُسْتَكْبِرِينَ


«Илоҳингиз ягона Илоҳдир. Охиратга иймон келтирмайдиганларнинг қалблари инкор қилувчидир, ўзлари эса мутакаббирдирлар. Ҳеч шубҳасиз, Аллоҳ нимани сир тутаётганларини ҳам, нимани ошкор қилаётганларини ҳам биладир. Албатта, У мутакаббирларни суймас»(22-23-оятлар).


Ҳориса ибн Ваҳб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга аҳли жаннатнинг хабарини берайми? Ҳар бир заифҳол ва заифҳол саналгандир. Аммо Аллоҳга қасам ичса, У зот унинг қасамини юзага чиқаради.

Сизларга аҳли дўзахнинг хабарини берайми? Ҳар бир қўпол, саркаш ва мутакаббирдир», дедилар».

Икки шайх ва Термизий ривоят қилган.

Ҳой, мансаб эгаси!

Ҳой, баъзи илм эгаси!

Ҳой, мол эгаси!

Ҳой, обрў эгаси!

Нега мутакаббирлик қиласан?!

Аллоҳ кўрсатмасин, агар миянгдаги артерия томирларидан бирида қон қуюлиб, қотиб, тромб ҳосил бўлса, бутунлай хотирангни йўқотиб, охири руҳсиз жасадга айланишинг, яъни вафот этишинг мумкин.

Миядаги томирда тромб ҳосил бўлса, нима бўлади?

• фалажлик;

• мускулларни бошқара олмай қолиш;

• ҳаракат қилолмаслик,;

• томоқ мускулларини бошқара олмаслик натижасида ютиниш, таомни ютишнинг қийинлашиши;

• қабзият;

• доимий бош оғриқ;

• хотиранинг йўқолиши;

• тушуниш, фикрлашнинг қийинлашиши;

• ўзини танимай қолиши;

• оғиз мускулларини бошқара олмаслик;

• гапиришга қийналиш;

• ўқиш, ёзишда муаммоларга дуч келиш ва гапни тушунмаслик.

Биргина нуқтадек қотган қон сабабли қандай аҳволга тушишимизни ўйлаб кўринг!

Унутманг, сиз ҳам, мен ҳам Аллоҳ таолонинг қабзасидамиз. Унинг лутфи, ҳилми остидамиз.

Агар Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлмаганида, мен ҳам, сиз ҳам, барчамиз ҳам йўқ бўлардик!

Шундай экан, ожизлигимизни, бир кун ўлишимизни унутмайлик!

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Манбалар:

Islom.uz

Quran.ksu.edu.sa

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Лутбийя деган кишини Бани Сулайм қабиласидан закот йиғишга юбордилар. У закотларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

1347 18:25 / 13 январь
Охиратда соясалқинда туришга уринайликИссиқ қандай бўлаётганини ҳис қиляпмиз. Дунё иссиғига оҳвоҳ деймиз. Ҳаво исиганда, соясалқин жойларга қочамиз. Ваҳоланки, давоми...

4722 09:03 / 08.07.2021
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар .Беш нарсани беш нарсадан олдин ғанимат бил ёшлигингни кексалигингдан, соғлигингни хасталигингдан, бойлигингни давоми...

2527 12:00 / 07.06.2022
. . Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қабрдан овоз эшитдилар ва .Қачон вафот этган, давоми...

3506 12:57 / 14.11.2024