1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Покистонда «Ҳазрати Иброҳим» масжиди қурилди

18:30 / 13.03.2021 2226 pdf Ўқиш режими + -

Покистоннинг Шимоли-шарқий ҳудудида зилзила туфайли вайрон бўлган 120 йиллик масжид ўрнида Туркия Қизил Яримой жамияти томонидан янги «Ҳазрати Иброҳим» масжиди қурилди. Бу ҳақда newsnow.co.uk манбаси хабар беради. Масжид чоршанба куни фойдаланишга топширилди.

Маросимда ташкилотнинг халқаро дастурлар ва ҳаракатлар бўйича раҳбари Алпер Улуcа, Туркия Қизил Яримой жамиятининг Покистондаги делегацияси президенти Иброҳим Карлос Камило ҳамда NNT дунё жамғармаси президенти Зафар Иқбол қатнашди.

Панжоб вилояти Жанг туманидаги Хокран Чак қишлоғида қурилган бу масжиднинг очилиш маросимини Туркия Қизил Яримой жамияти бош котиби Ҳусайн Cан очиб берди.

Туркия делегациясининг ташрифи маҳаллий аҳоли томонидан илиқ қарши олинди ва улар қишлоқларида янги масжид барпо қилингани учун миннатдорчилик билдиришди. Очилиш маросимида Ҳусайн Cан қўшни мусулмон давлатида масжид қуриш катта шараф эканлигини таъкидлаб ўтди.

«Ҳазрати Иброҳим» масжиди 1901 йилда қурилган ва минтақадаги зилзила оқибатида 2017 йилда вайрон бўлган», - дейди Ҳусайн Сан Анадолу агентлигига берган интервюсида. — Масжиднинг қурилиш ишлари 2019 йил октябрь ойида бошланган бўлиб, коронавирус ва мамлакатдаги баъзи чекловлар туфайли 6 ойга кечиктирилди.

Шунингдек, Cан ўз делегацияси билан бирга янги масжидда намоз ўқиди. Масжид 400 квадрат метр майдонда қурилган бўлиб, 750 кишига мўлжалланган. Қувонарлиси шуки, масжид биносида маҳаллий болалар учун алоҳида диний машғулот олиб боришга мўлжалланган хона ҳам бор.

«Турк миллати қитъадош мусулмон давлатларининг дўстлигини унутмайди», - дейди Cан. — Туркия ҳар қандай қийин вазиятларда ҳам покистонлик биродарлари ва опа-сингилларини қўллаб қувватлайди.

Туркия Қизил Яримой жамияти 2005 йилдан бери Покистонда инсонийлик ёрдам ҳаракатларини олиб бормоқда ва турли хил лойиҳалар билан минтақа аҳолисига кўмак бериб келмоқда.

Таржимон: Маъмура Ҳафизхонова 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1626 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги масжидларда фаолият юритаётган 84 нафар воиз имомхатиблар учун малака ошириш давоми...

809 22:20 / 26.07.2025
Тошкент ислом институтида 19962007 узоқ йиллар ректорлик вазифасида ишлаган Абдуқайюм домла Азимовнинг турмуш ўртоғи фоний дунёдан охират диёрига риҳлат давоми...

2582 20:43 / 27.02.2023
Қўшма Штатлардаги бир юз қирқ демократ сенатор мамлакатга дин асосида киришни тақиқловчи, камситувчи қонунларнинг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳасини давоми...

2591 08:00 / 01.03.2021
Кўк кит бугунги кунда ер юзидаги энг катта мавжудот ҳисобланади. У овқатланиши учун кунига 3,5 тоннадан кам бўлмаган балиқ ейишга эҳтиёжи бор. Кунига дейсизми Ҳа, давоми...

3230 17:00 / 19.06.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021